1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад

11:00 / 06.06.2021 2289 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Матта Самарқандий Иштихоний Шофеъий.

Иштихон – Самарқанддан етти фарсах узоқликда жойлашган катта қишлоқ.

319 йилда «Саҳиҳи Бухорий»ни Фарабрийдан эшитганлар.

Бу кишидан Абу Саъд Идрисий, Али ибн Сихтом Самарқандий, фақиҳ Абу Наср Довудий ҳадис ривоят қилганлар. Иштихоний обид ва зоҳид бўлиш билан бирга, машҳур фақиҳлардан ҳам эдилар.

Абу Комил Басрий айтадилар: «Фақиҳ Абу Наср Довудийнинг: «Иштихонда Ибн Маттанинг ҳузурларига кирдим. Мендан: «Сен «Жомеъ ал-Бухорий»ни эшитганмисан?» – деб сўрадилар. Мен: «Ҳа, эшитганман», – дедим. «Кимдан?» – деб сўрадилар. «Исмоил Ҳожибийдан», – дедим. У киши: «Уни мендан эшит. Мен бу борада пишиқроқман. Мен фиқҳни ўрганганман. У китобни эшитганимда ёшим катта эди, Исмоил эса ёш бола эди. Уни кўтариб юришарди. Юришга ўрганмаганди. Мен билан унинг эшитиши баробар бўлармиди?!» – дедилар. Мен уни Ибн Маттадан тингладим», – деганларини эшитдим».

Идрисий «Тарихи Самарқанд» китобларида айтадилар: «Иштихоний фақиҳ, зоҳид бўлиб, 338 йил ражаб ойида вафот этганлар».

Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам Шоший у кишининг шайхларидан. Мен билмаган яна бошқа шайхлари ҳам бор.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Пўлатжон қори Иброҳим ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.Пўлатжон давоми...

8014 12:31 / 07.02.2018
Зиёвуддин қори Холмуҳаммад ҳожи ўғли 1912 йил ҳозирги Наманган шаҳрига туташ Ғирвон қишлоғида дунёга келди. Қиблагоҳи Холмуҳаммад 18801947 ҳожи зиёли кишилардан бўлиб, давоми...

2458 11:19 / 05.03.2024
ndash Муҳтарам муфтий ҳазратлари, Сиз Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг талабига биноан ана шу обрўли ташкилотга демократик йўл билан сайланган биринчи давоми...

1998 17:04 / 01.05.2024
23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қоралансада, Европада эътироф этилган жадид ndash Мунаввар қорининг қисқагина умр давоми...

6278 11:41 / 07.01.2024