1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Сизнинг ҳам шундай қўшнингиз борми?

14:00 / 12.07.2022 3507 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳожирларга ёрдам қўлини узатган ансорлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:

وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِن قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِّمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ ۚ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

«Улардан аввал бу диёрда ва иймонда қарор топганлар ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар зафар топувчилардир» (Ҳашр сураси, 9-оят)

Термизийнинг ривоятида:

«Аллоҳнинг ҳузурида асҳобларнинг энг яхшиси соҳибига яхши бўлганидир. Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига яхши бўлганидир», дейилган. Аллоҳ билгувчироқдир.

Шарҳ: Шунинг учун ҳам ҳар доим дўст-биродарларга ва қўшниларга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилмоқ зарур.

Ўзига тўқ бир киши ҳайит арафасида махфий равишда қўй садақа қилмоқчи бўлди. Қўйни бир вакил орқали камбағал танишига юборди. Юбориш олдидан вакилдан танишига исмини айтмаслигини илтимос қилди.

Орадан бир неча кун ўтгач, воқеамиз қаҳрамони бозорда айланиб юрса, ҳалиги камбағал киши ҳам бозорда турган экан, ёнида эса ўзи садақа қилган қўй бор эди. Воқеамиз қаҳрамони фақир кишининг ўша қўйни сотмоқчилигини кўриб, ҳайрон бўлди ва ёнига бориб, «Қўйни нега сотмоқчисиз?» деб сўради.

Шунда фақир киши: Менга бу қўйни бир муҳсин, қўли очиқ киши берганди. Кўриб турганингиздек, бу жонивор каттагина. Ён қўшним бор, бечоранинг ҳайитга қўй сотиб олишга қурби етмайди. Шунинг учун қўйимни сотгани олиб келдим. Буни сотиб, пулига кичикроқ қўйдан иккита оламан-у, биттасини қўшнимга бераман» деди.

Аллоҳ таоло бизни қўшнисига яхшилик қилувчи бандаларидан айласин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Islom.uzQuran.ksu.edu.safiqh.uz маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Мансур ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг олдига бир киши ўғли билан хусуматлашиб келди. Иккиси унинг ҳузурига давоми...

2895 16:23 / 05.01.2025
Инсон камолот ёшига етганида кучқувватга тўлади. Аммо ёши ўтиб, астасекин кексайиб борар экан, кўзидан нур, белидан қувват кета бошлайди, барча аъзоларида қарилик давоми...

3150 11:20 / 07.10.2019
7боб. Отаонага оқ бўлиш . , . , .15. Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отасидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта.Сизларга давоми...

7928 16:06 / 29.10.2018
Мулойимлик нимада бўлса, унга чирой, кўрк бахш этади . . ,. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бир асов туяда кетаётган эдим, уни ура кетдим. давоми...

3029 09:00 / 27.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021