1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Любляна» масжиди Словенияда биринчи ва ягонадир

19:33 / 09.06.2021 2627 pdf Ўқиш режими + -

Словения пойтахтидаги ягона масжид Европанинг энг гўзалларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда қуриб битказилган Любляна мусулмон маданият маркази замонавий услубдаги ўзгача дизайни билан эътиборни тортади ва четдан кузатиб турувчиларга ўткир ва ингичка минора фазога учиришга тайёрланаётган ракетани эслатгандек бўлади.

Масжид мусулмонлар маркази мажмуасидаги 6 бинодан биридир. Диний бино 1400 нафар намозхонга мўлжалланган. Бинолар пўлат, шиша ва ёғоч элементлари билан оқ бетондан қурилган бўлиб, миноранинг баландлиги 40 метрни ташкил этади. Мажмуада, спорт зали, ўқув маркази, ресторан ва истироҳат боғи ҳам ташкил этилган.

Любляна масжиди Словенияда биринчи ва ягонадир. Европа мамлакатининг мусулмонлар жамоаси 1969 йилдан буён илк бор коммунистик Югославия пайтида қурилишга ҳужжат топширган, дея хабар бермоқда AtlasObscura нашри.

2000 йиллар бошида жамоат қурилиш учун рухсат олди, лекин ўнг қанот радикаллар Словения пойтахтида Аллоҳ уйининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилишди ва жараён чўзилиб кетди. Мусулмонлар режалаштирилган масжиднинг жойини ўзгартиришлари керак эди ва унинг биринчи тоши фақат 2013 йилда қўйилди.

Мажмуа қурилишининг қиймати 34 миллион евро бўлиб, маблағнинг кўп қисмини Қатар, қолган қисмини эса словениялик мусулмонлар жамғарган.

Ҳар қандай вақтда мажмуа ҳудуди бўйлаб юриш мумкин, мусулмон бўлмаганларнинг масжид ичига киришларига эса ҳар куни маълум соатларда рухсат этилади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 11 июнь куни бошланган футбол бўйича Европа чемпионати тобора жадал қизғин тус олиб, бутун дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб қилмоқда. Шу муносабат давоми...

2455 09:00 / 16.07.2021
7 январь куни нашриётимизга япониялик олима ndash Киото университети қошидаги ЖанубиШарқий Осиё тадқиқотлари марказининг профессори Чико Обия хоним ташриф давоми...

805 10:16 / 08 январь
Француз мусулмон талабалари ассоциацияси EMF ижара ҳақи, ишсизлик ҳамда молиявий қийинчиликга учраган талабаларни қўллабқувватламоқда.Рамазон ойида ҳар ой давоми...

1991 17:00 / 26.04.2021
Жорий йилнинг 23 июль куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган Johann Volfgang Goethe университетида .Stem Olimpiad 2022, олимпиадасида юртдошимиз, 11 синф ўқувчиси Робияхон давоми...

3008 09:54 / 25.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021