1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш жараёнлари якунланди

19:32 / 11.06.2021 2654 pdf Ўқиш режими + -

Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири – Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди. Лойиҳа устида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан жалб этилган Франциянинг Лувр музейи реставраторлари ва маҳаллий мутахассислар олиб борди.

Ислом оламининг муқаддас китоби Қуръони Каримнинг энг қадимги қўлёзмаларидан бири – Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш ишлари ниҳоясига етди.

Реставрация ишлари 2019 йилда бошланган эди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамкорлигидаги лойиҳа учун Франциянинг Лувр музейи мутахассислари жалб этилган.

Жамғарма бошқарув раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева қадимий мусҳаф эндиликда яна кўп асрлар бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб қолишини таъкидлади.

«Катта Лангар Қуръони саҳифалари яна кўп асрлар нафақат биз – ўзбекистонликлар, балки бутун дунё мусулмонлари, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз», – дея ёзиб қолдирди Саида Мирзиёев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Катта Лангар Қуръони Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида узоқ вақт сақлангани боис шундай ном олган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда мазкур қўлёзманинг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли.

Арабий ёзув усулларининг энг қадимий турларидан бўлган кўфий-ҳижозий хатида битилган қўлёзма ошланган бузоқ териси – пергаментга муҳрланган. Саҳифаларнинг ўртача ҳажми – 53х35 см.

Реставрация ишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг реставрация лабораториясида олиб борилди. Жараёнда Лувр музейи реставраторлари Аксел Дело ва Ауреля Стрери, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг мудири Камолиддин Маҳкамов ва кутубхонанинг етакчи мутахассиси, реставратор Саидраҳмат Икромов, Ўзбекистон миллий кутубхонаси консервация ва реставрация бўлими бош мутахассиси Шуҳратиллоҳ Пўлатов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Маданий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Бобур Мирзо Саёмов иштирок этди.

«Катта Лангар Қуръони саҳифалари реставрациядан аввал жуда қуруқ эди. Варақлари тўлқинсимон бўлиб қолган ва жуда кўп чанг йиғилган. Биз консервация жараёнини биринчи навбатда ҳар бир саҳифани тозалашдан бошладик. Кучли деформация туфайли китоб ёмон аҳволда эди», – дейди Лувр музейи реставратори Аксел Дело.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг мудири Камолиддин Маҳкамовга кўра, реставрация давомида франциялик мутахассислар томонидан олиб келинган махсус қоғозлар ва махсус клейлардан фойдаланилган.

«Ҳамма ишлар бажарилгач, саҳифалар оғирлик остига, махсус прессга қўйилди. Саҳифалар 15 ой давомида пресс остида сақланди», – дейди у.

Реставрация уч босқичда амалга оширилди. Франциялик мутахассислар унинг 3-босқичи учун салкам 15 ой деганда Тошкентга қайтиб келиб, махсус пресс остида турган Катта Ланган Қуръони саҳифалари реставрацияси якунлашди.

Катта Лангар Қуръони: Ҳақиқатми ёхуд афсона... 
Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди

                                                                                                                                                                    Манба: Kun.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 22 декабрь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейлар фаолиятини давоми...

1905 12:20 / 25.12.2023
Бирбирига қучоқ очиб турган икки ўғлонга қараб, чуқур ўйга толдим...Кўз ўнгимда гўзал хотиралар жонланди. Кўнгил ажиб ҳисларга чулғанди.Икки буюк инсоннинг давоми...

21378 09:50 / 20.10.2017
Тадбирда Банкга аъзо 57 мамлакатдан 2500 дан ортиқ вакиллар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тараққиёт институтлари вакиллари қатнашмоқдалар.Ислом тараққиёт давоми...

1769 09:30 / 01.09.2021
2024 йил 3 май куни юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг давоми...

1611 20:22 / 04.05.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021