1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (10-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

51. Умар Абдул Кофий дедилар: “Бирор банда диндош биродарини бир гуноҳ билан айбласа, ўша гуноҳга ўзи мубтало бўлади. Агар сизга фалончи ҳақида ёмонлик, масалан, намоз ўқимайди, Рамазонда рўза тутмайди каби хабар келса, ичингизда: "Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам мағфират этсин!" деб айтинг!

52. Ота-онага яхшилик қилиш ака-укалар ўртасида "Бугун уларга мен қарайман, эртага сиз қарайсиз" деб навбат тузиб олиш эмас, балки, жаннат эшиги олдидаги тиқилинчда "Мен аввал кираман, мен аввал кираман" деб шошилишдир.

53. Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришнинг ўрнига бир-бирлари билан гаплашишни кўпроқ ўрганганларида эди кўплаб муаммолар бартараф бўларди.

54. Қалб ўлса, раҳмат кетади. Ақл ўлса, ҳикмат кетади. Виждон ўлса, ҳамма нарса кетади.

55. Ўтган солиҳларнинг бирларидан: “Сиз бировга яхшилик қилсангиз, ўша киши сизнинг унга қилган яхшилигингизни билмасликка олса, юрагингиз сиқилмайдими?” деб сўралди. Шунда у киши: “Мен у кишининг мени хафа қилишини кутиб ўтирмайман. Менга “Албатта, Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” ояти кифоя қилади” деб жавоб бердилар. 

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Луқмони ҳакимдан нақл қилинишича, унинг дарвозасига шундай деб ёзилган экан.Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини меъёрида тия олган ва бошига тушган давоми...

2141 08:48 / 06.10.2019
Биродарингга минг динор қарз берсанг ва қийматни уч ойдан сўнг қайтаришига келишсанглар, сен ўша кундан бошлаб то муддат якунига қадар кунига 1000 динор маблағни давоми...

4650 11:26 / 10.10.2023
.Ёмондан яхшини ажратиб олган инсон зийрак эмас, иккита ёмондан яхшисини ажратиб олган инсон зийракдир,. Умар розияллоҳу анҳу.Набавий тарбия, китобидан Ушбу давоми...

1286 12:15 / 01.07.2025
Сукут қилганимга бирор марта надомат қилмадим. Лекин гапирганимга бир неча марта надомат қилдим. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича давоми...

1665 14:03 / 20.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021