1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Абдулбосит Абдуссамад: «Ҳеч кимга зулм қилма! Аллоҳдан қўрқ»

11:00 / 27.06.2021 3749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қироат таъсирининг сири

Абдулбосит қори раҳимаҳуллоҳдан «Қироатингиз барчага бирдек таъсирли бўлишининг сири нимада?» деб сўрашганида, у киши: «Бу тиловат Аллоҳ розилиги учун қилинади. Агар инсон Қуръонни чин қалбдан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб, У зотга ихлос билан ўқийдиган бўлса, ўша қироат қалбга етиб боради, қалбни тўлдиради ва ёриштиради. Натижада, ўша қалб соҳиби, яъни тингловчи бу қироатдан таъсирланади» деб жавоб берган эканлар.

«11 та юлдуз»

Шайх Абдулбосит Абдуссамад 19 ёшларида амакиларининг 17 ёшли қизига уйландилар (Шариат бўйича амакининг қизи номаҳрам, шу боис унга уйланса бўлади). Мазкура аёл эрини қаттиқ рашк қиларди. Чунки, улуғ қорига турмушга чиқиш истагидаги аёл-қизлар жуда кўп эди.

Шайх Абдулбосит аёллари билан бахтли ҳаёт кечириб, ундан 11 нафар фарзанд кўрдилар. У киши фарзандларини «11 та юлдуз» деб аташни яхши кўрардилар. Фарзандларининг 4 таси қиз, 7 таси ўғил эди. Барчалари Қуръонни тажвиди билан тўлиқ ёд олишган.

Фарзандларидан фақат иккитаси — Ториқ билан Ёсир Қуръон қироати орқали танилдилар. Аслида Ториқ ички ишлар вазирлигида офицер бўлиб хизмат қилса-да, Қуръонни тиловат қилиш учун турли маросимларга ташриф буюриб туради. Ёсир эса отаси каби ҳаётини Қуръон тиловатига бағишлаган. Қолганлари турли соҳаларда меҳнат қилмоқдалар.

«Ростгўйлик»

Абдулбосит қорининг ўғли Ёсир Абдуссамад айтган: «Отамдан ўрганган муҳим нарсаларимдан бири — ростгўйликдир».

«Эй Аллоҳ, бизни золимлардан қилиб қўймагин!»

Ториқ Абдуссамад оталарини хотирлаб дейди: «Ўқишни битирганимда отам шундай гапларни айтдиларки, уларни унутганим йўқ. Ўқишни тамомлаганимда у киши жуда хурсанд бўлдилар ва: «Роббимиз Аллоҳга ҳамд бўлсинки, У сени ўзинг орзу қилган нарсага эриштирди. Мана сен зобит бўлдинг. Ҳеч кимга зулм қилма! Иш қилаётганингда Аллоҳдан қўрқ! Доим виждонингни назорат қил! Ўзингни ҳар куни тафтиш қилиб тур!».

Бу гаплар қулоғимда ҳали ҳам жаранглайди. Отам раҳимаҳуллоҳ таърифлаб бўлмас даражада зулм қилиб қўйишдан қўрқардилар ва дуоларида доим «Эй Аллоҳ, бизни золимлардан қилиб қўймагин!» деб такрорлардилар. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у кишига берган аҳдимга ҳали ҳам содиқман. Отам бизни ўзимиз қизиққан касб бўйича илм олишимизга шароит қилиб бериш билан бирга Қуръонни ёд олишимизга ҳам ҳарис эдилар ва буни назорат қилардилар».

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Исм ва насабалариУ ҳофиз имом, муаррих, адиб Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Хизр ибн Айюб ибн Муҳаммад ибн давоми...

4898 22:19 / 27.04.2017
Аҳмад ҳожи Муҳаммад Турсун Турсунов Аҳмад Мамажонович 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган.1967 йилдан буён давоми...

3113 12:07 / 19.05.2021
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Дўстмуҳаммад Насриддинов домланинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Дўстмуҳаммад давоми...

7796 16:20 / 21.02.2018
Аббосий халифалардан Маъмуннинг даврида мўътазилийлар ҳокимият тепасига келиб, Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси авж олди.Халифанинг ёнидаги баъзилар .Аҳмад давоми...

2967 09:00 / 23.06.2021