1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси якунланди

22:34 / 29.06.2021 1993 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме» масжидида буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси якунланди.

Ушбу хатмонага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров, Эргашали домла Рустамов, масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳамда илм аҳллари, шунингдек катта жамоат сийрат хатмонасига ташриф буюрдилар. Шом намози адо этилгач муфтий ҳазратлари намозхонларга юртимизда диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Суҳбатдан сўнг ушбу масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори бошчилигида Қуръони карим ҳамда буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси қилинди. Сўнгра муфтий ҳазратлари сийрат хатмонаси дуоларини қилиб бердилар. Ушбу сийрат хатмонасида асарни бошидан охиригача тўлиқ тинглаганлар Баҳодир Ҳасан ўғли, Нодиржон Тоҳиржон ўғли, Исматуллоҳ Иззатуллоҳ ўғли, Абдувосиқ Алибой ўғли, Даврон Фахриддин ўғли, Исмоил Абдулбосит ўғли, Иброҳим Ғанижон ўғлига шаҳодатномалар тақдим қилинди. Шаҳодатномаларни муфтий ҳазратлари топширдилар.

Хатмона якунлангач «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг тўлиқ жузи нашрдан чиққанлигини эълон қилдилар ва муфтий ҳазратларига ушбу асарни тақдим этдилар.
Сўнгра Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва бутун жамоат муфтий ҳазратларининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Уламолар ташрифи ва сийрат хатмона маросими hazratim.uz ҳамда islom.uz порталининг барча ижтимоий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Аллоҳ таоло сийрат хатмонасини ва қилинган дуоларимизни қабул айласин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

1643 10:11 / 08.01.2024
Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда олис ҳудудларда ҳам Қуръони карим ва тажвидrdquo курслари очилмоқда.Ҳозирги давоми...

2248 08:53 / 22.10.2021
Бугунги кунда сунъий интеллект тизимлари кўп, бироқ уларнинг аксарияти умумий мантиққа таянади Ўзбекистонда миллий қадриятларга асосланган, савол ва давоми...

1732 11:51 / 24.12.2025
Шаҳарликлар 2022 йилнинг илк бомдод намозини Аё София масжидида адо этишди.Унда Туркиянинг Дин ишлари раҳбари Али Эрбаш ҳамда фуқаролар иштирок этди.Дин ишлари давоми...

2157 08:00 / 02.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021