1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Eqra Tech компанияси “Қуръон Муаллими” дастурини тақдим этди

19:09 / 03.07.2021 5271 pdf Ўқиш режими + -

LLC Eqra Tech компанияси Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган бўлиб, Яқин Шарқ минтақасида IT саноати бўйича етакчи интегратор компания ҳисобланади.   

Ушбу компанияси 2011 йилда ташкил топган бўлишига  қарамай, қисқа муддат ичида хусусий ва давлат секторларида энг яхши  IT дастурларни ишлаб чиқди. Бу каби амалга оширилган ишларга мисол қилиб порталлар, электрон ҳукумат, электрон тўловлар , соғлиқни сақлаш, хавфсиз ҳужжатлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги секторларида амалга оширилган кўпгина лойиҳаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Компания ҳозирги кунда Microsoft, Nuance, Oracle, Sun, Cisco, IBM, HP, Toshiba ва NEC каби дунёнинг йирик компаниялари билан ҳам динамик ҳамкорлик ўрнатган.

Шу жумладан, таълим соҳасида ҳам бир қатор ишларни амалга оширган. Бунга LLC Eqra Tech компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Қуръон Муаллими” дастурини мисол қилиб келтириш мумкин.

Ушбу янги дастур араб тили нутқини таниб олиш технологиясидан фойдаланган ҳолда Қуръони Каримни эшитиш, талаффуз қилиш ва тақлид қилиш орқали ўрганиш имконини беради. Нутқни таниб олиш технологияси янги инновацион технология бўлиб, ушбу дастур-робот мустақил ўрганувчилар учун Қуръони Каримни эшитиш ва ўқиш орқали ўрганиш имконини беради.

Дастур қуйидаги асосий функцияларни ўз ичига олади:

Мусҳаф функцияси. Фойдаланувчига Қуръондан ўқиш имконини беради.

Тиловат функцияси. Фойдаланувчи Қуръоннинг хоҳлаган ерини белгилаб тиловат қилса, дастур буни текшириб, хатоларни белгилаб беради.

Тинглаб қайтариш функцияси. Бу функция орқали фойдаланувчига ўзининг севимли қорисини тинглаш ва унинг орқасидан тақлид қилиб такрорлаш имконини беради. Дастур эса буни текшириб, хатоларни белгилаб беради. 

Ёдлаш функцияси. Фойдалнувчига Қуръонни ёдлаш ва ёдлаган оятларни такрорлаш имконини беради.

Бундан ташқари дастурда Қуръонда такрорланган сўзларни қидириб статистика услубида топиш, қибла ва намоз вақтларини кўрсатиш каби қўшимча функциялар ҳам мавжуд.

Дастур функцияларидан фойдаланганда қуйидаги машҳур қориларнинг тиловатларини эшитиб, ўрганиш мумкин:

- Али ал-Ҳузайфий

- Иброҳим ал-Азҳар

- Муҳаммад Айюб

- Абдуллоҳ Басфар

- Имад Ҳафиз

- Холид ал-Муҳанна

- Абдулбосит Абдуссомад

- Маҳмуд Халил ал-Ҳусорий

- Муҳаммад Сиддиқ ал-Миншавий

- Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ушбу дастур ҳозирда дунёнинг 52 тилида бутун дунёдаги Қуръони Каримни мустақил ўрганмоқчи бўлганларга ҳизмат қилиб келмоқда. Дастур жумладан ўзбек тилида ҳам ишлайди. Аллоҳ Таолодан шу каби фойдали дастурларнинг сонини кўпайтиришини ва барокатли қилишини сўраб қоламиз.

Қуйида дастурни андроид ва iOS қурилмалари учун юклаб олиш учун веб ҳаволалар келтирилган.

Андроид қурилмалари учун:

 https://play.google.com/store/apps/details?id=hajigift.fatiha

iOS қурилмалари учун:

https://itunes.apple.com/us/app/%D8%A7%D9%84%D9%85%D8%B9%D9%84%D9%85/id916664488?mt=8

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нигериядаги энг йирик ислом банки, мамлакатнинг хусусий секторини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш учун Ислом тараққиёт банкидан 25 миллион доллар олганини давоми...

1965 15:32 / 09.09.2021
Қадрли ватандошлар Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём ndash Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давоми...

1439 17:05 / 21.10.2024
Ташрифнинг учинчи куни юртимиз уламолари ва имомхатиблари ҳамюртларимиз томонидан Филаделфия шаҳрида бунёд этилаётган .Ал Бухорий, масжидига ташриф давоми...

2190 10:30 / 23.04.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 80сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимиз Ислом давоми...

706 17:07 / 24.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021