1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Кўзингизни миллион долларга сотасизми?

10:30 / 06.07.2021 2831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз? Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.

Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади.

Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди.

Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло кўзнинг сувига музлашнинг олдини оладиган моддани қўшиб яратган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Биз унга икки кўзни бермадикми?» (Балад сураси, 8-оят).

Инсон шу каби кўз ҳақида тафаккур қилиши билан Аллоҳ таолонинг санъати, азамати олдида лол бўлиб, бутун танаси қўрқувдан титрайди, иймонининг нури зиёда бўлиб, Унга кўпроқ ибодат қилишга уринади.

Буруннинг катта неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз?

Уни қўл билан беркитсангиз, нафас олишингиз қийинлашади. Анча вақт оғиздан нафас олиш эса, томоқ ва томоқ йўлининг қуришига, оғришига, ҳавонинг исимасдан муздек бўлиб, филтрланмай ўтишига сабаб бўлиб, йўтал, астма ва бошқа касалликлар юзага келиши мумкин.

Овқатланиш пайтида беркитсангиз, таомнинг таъмини сезмайсиз. Ўн хил таом есангиз ҳам, мазаси умуман сезилмайди.

Бизга ҳавони иситиб, филтрлаб, юмшоқлик билан ўтказадиган, таомнинг мазасини сезишимизда катта ўрни бор бўлган бурунни, ҳидлаш сезгисини ато этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Сўзимизга ушбу оят билан хулоса қиламиз:

«Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир» (Намл сураси, 88-оят).

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мақолаларидан

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун давоми...

1673 13:47 / 16.07.2025
2015 йил 24 феврал куни Сидней университети томонидан олиб борилган янги тадқиқотда ғазаб юракнинг иш тизимларини йўқ қилиши ва ғазаб ҳужумидан кейинги икки соат давоми...

2328 14:57 / 11.09.2024
Дунёдаги барча тирик мавжудот борки, улар сувсиз яшай олмайди. Бу исбот талаб қилмайдиган илмий ҳақиқатдир. Шу боис сувнинг мавжудлиги ҳаётнинг мавжудлигини давоми...

2551 15:00 / 24.02.2023
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2968 20:37 / 04.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021