1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг маърифат суҳбатлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда

18:00 / 07.07.2021 2004 pdf Ўқиш режими + -

Айни дамда юртимиз бўйлаб уламоларимизнинг диний-маърифий суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун 7 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили А.Хайдаров ва Қибрай тумани бош имом-хатиби Зокиржон домла Зиятдиновлар Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «Абдуллоҳ ибн Аббос» ва «Зиннурайн» жоме масжидларига ташриф буюришди. Уламолар пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилиб бердилар.

Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ «Зиннурайн» жоме масжидида жамоатга юртимиздаги ислоҳотлар ҳақида, долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб бердилар. Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Бир сўз билан айтганда уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви аҳолига манзур бўлмоқда. Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.

Бундан ташқари бугуннинг ўзида бошқа уламоларимиз ҳам маънавий ва маърифий учрашувларни ташкил қилишди. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Янгийўл туманидаги «Халқобод» жоме масжидида, Ислом цивилизация маркази ходими Аброр Мухтор Алий домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент тумани «Кўктерак» жоме масжидида, Тошкент шаҳар «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Янгийўл тумани «Пусур оқсоқол» жоме масжидида ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Янгийўл тумани «Саид ибн Зайд» жоме масжидида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов Янгийўл тумани «Ҳузайфа» жоме масжидида ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев Янгийўл шаҳар «Жоме» жоме масжидида, Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов «Олтинобод» жоме масжидларида йиғилганларга бугунги кундаги долзарб масалалар бўйича маърузалар қилдилар. Суҳбат асносида уламоларимиз намозхонларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.











Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган ОсиёТинч океани гуруҳи аъзолари йиғилишининг асосий мавзуси исломофобия масаласи ва Фаластин халқига ёрдам беришдан иборат давоми...

2797 10:40 / 09.04.2019
Маълумки, Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ номларидаги давоми...

2503 11:44 / 17.05.2019
Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри мусулмонлари маънавий бошқармаси Ислом хаттотлиги санъати бўйича курслар ва маҳорат дарсларига ишга қабул қилиш тўғрисида давоми...

2251 12:30 / 27.05.2021
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлаган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган давоми...

2739 14:00 / 10.05.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021