1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аввалги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми?

09:00 / 19.07.2021 3038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Шу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги ва (кейинги) гуноҳлари мағфират қилингай. Ким либос кийса-ю, кейин: «Шу (либос)ни менинг куч-қувватимсиз менга кийдириб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилингай» дедилар». Абу Довуд ривоят қилганлар. Уламолардан баъзиси “Ҳадисдаги “кейинги” сўзини зиёда қилинмаса, ҳадиснинг ҳукми ҳасан” деган.

Таом егандаги дуонинг ўқилиши: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоаама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим минний ва лаа қувваҳ»

Либос кийгандаги дуонинг ўқилиши: “Алҳамдулиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим минний ва лаа қувваҳ”

Буни қаранг, Ислом динимизнинг улуғлигини қаранг!

Таомни сиз ейсиз, сизнинг қорнингиз тўяди, таомни еб бўлгандан сўнг ушбу ҳадисдаги дуони ўқисангиз, Аллоҳ таолонинг фазли билан, аввалги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилади.

Либосни сиз киясиз, сиз зийнатланасиз, либосни кийгандан сўнг ушбу ҳадисдаги дуони ўқисангиз, Аллоҳ таолонинг фазли билан, аввалги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилади.

Барчамиз гуноҳларимиз кечирилишини хоҳлаймиз. Ҳадисдаги дуо орқали мағфиратга эришамиз, инша Аллоҳ.

Кўпчилигимиз ушбу дуони биламиз, билмаганлар ёдлаб олсалар ва овқатлангандан, либос кийгандан сўнг шу дуони ихлос билан айтиб дуо қилсалар, инша Аллоҳ, аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчамизга маълумки, Аллоҳ таолонинг энг гўзал исмлари бор. Бу ҳақда Қуръони Каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам баён этилган.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай давоми...

5791 11:03 / 14.02.2022
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бизнинг кунимизгача етиб келган ижтимоий аҳамиятга эга бир қанча сўзлари мавжуд, лекин биз бу ерда мавзуга оид давоми...

3276 14:54 / 03.01.2025
Вақтнинг ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятлари бор. Биз уни тўғри маънода тушунишимиз ва унинг нури билан иш олиб боришимиз лозим. Вақтнинг хусусиятлари давоми...

2739 09:00 / 22.05.2022
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди .Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди. Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан. Дунёга ҳарис бўлмагин. давоми...

3193 14:00 / 11.08.2022