1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Американинг мис қироли

13:30 / 29.07.2021 2587 pdf Ўқиш режими + -

Сер Алфред Честер Битти мис савдосидаги улкан бойлиги билан мис қироли сифатида танилган. У Ўрта Шарқда кўп саёҳат қилган ва ислом санъатини йиғишга қизиққан.

Европадаги ислом санъати қитъадаги Ислом тарихи туфайли юқори мавқега эга ва кўплаб Европа музейларида Ислом тарихи ва цивилизацияси билан боғлиқ асарлари билан машҳурдир.

Ғарбий Европадаги энг муҳим музейлардан бири Ирландиянинг пойтахти Дублинда жойлашган. Бу мамлакатдаги энг йирик музейлардан бири Честер Битти кутубхонасидир. Ушбу кутубхона 1950 йилда ташкил этилган. Музей сер Алфред Честер Битти томонидан тўпланган санъат коллекциясини сақлаш учун яратилган.

Сер Алфред Честер Битти (1875-1968) Нью-Йоркда туғилган ва бутун ҳаётини Американинг энг йирик кончиларидан бири сифатида ўтказган. Келиб чиқиши ирландиялик бўлишига қарамай, АҚШ фуқароси ва кейинчалик 1933 йилда Буюк Британия фуқароси бўлган. У Колумбия университетида ўқиган ва мис савдоси орқали катта бойлиги билан мис қироли сифатида танилган. Ҳаёти давомида Ўрта Шарқда кўп саёҳат қилган ва ислом санъатини йиғишга қизиққан.

Битти таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб 2000 йил 7 февралда Дублин қалъасида очилган музей 2002 йилда Европанинг энг яхши музейи деб топилди.

Музей коллекциялари иккита галереяда намойиш этилган: «Муқаддас анъаналар» ва «Китоб санъати». Иккала кўргазмада Эрон, Ислом, Шарқий ва Ғарбий Осиёдаги қўлёзмалар, миниатюра ва босма нашрлар, нодир китоблар ва баъзи декоратив-амалий санъатлар тақдим этилган.

Ҳозирда музейда кўплаб кўргазмалар бўлиб ўтмоқда ва уларнинг аксарияти чет эл муассасалари ва коллекцияларидан олинган санъат асарларини намойиш этмоқда. Честер Битти кутубхонасида Эрон ва Ислом давлатларидан 4000 дан ортиқ қўлёзмалар ўрин олган. Уларнинг баъзилари минг ёшдан ошган. Жумладан, Ибн Баваб томонидан хаттотлик билан ёзилган Қуръондир.

Ушбу музейнинг исломий коллекциясида араб, форс, турк асарлари, Қуръон қўлёзмалари ва Ҳиндистонга оид асарлар ҳам бор. Арабча матнларда дин, тарих, ҳуқуқ, тиббиёт, география, математика, астрономия ва тилшуносликка оид рисолалар ҳам мавжуд. Форс тилидаги тўпламда Фирдавсий ва Низомий каби форсийзабон шоирларнинг миниатюралари ва турли қўлёзмалари сақланиб қолган.









Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фатво Барчамизга маълумки, маҳсига масҳ тортишнинг жоизлиги борасида барча уламолар якдил бўлишган. Шунингдек, юпқа пайпоққа масҳ тортиш мумкин давоми...

4557 17:43 / 31.12.2022
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади. Бу ҳақда қурилиш вазири Ботир Зокиров .Ўзбекистон 24, телеканалида берган маълумотига давоми...

2861 16:00 / 23.11.2020
Жаганнат университети ЖУ давлат бошқаруви кафедраси ассистенти Риту Кунду 29 йил давомида қиёсий дин бўйича олиб борилган тадқиқотлардан сўнг Исломни қабул давоми...

2462 09:20 / 09.03.2021
Можароли ҳудудларда ўзларининг қуроляроғларини сотаётган ғарбнинг бой давлатлари можароларни янада алангалатмоқдалар. Дунёда тўхтамаётган бу урушларнинг давоми...

2445 08:40 / 10.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021