1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Диний идорада «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди!

16:20 / 09.08.2021 2698 pdf Ўқиш режими + -

 Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди.

Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, «Қуръони карим ва тажвид» курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Президентимизнинг «Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!», деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси наманганлик забардаст олим, кўплаб уламоларимизнинг устози Довудхон домланинг вафотлари муносабати давоми...

1540 12:20 / 27.09.2020
Жорий йилнинг 1522 март кунлари GRAND TA`LIMrdquo нодавлат таълим муассасаси Hilal Travelrdquo туристик ташкилоти билан хамкорликда Малайзия давлатига сафар ташкил этилгани давоми...

4051 10:33 / 23.03.2019
Сешанба куни Эфиопия мусулмонлари муборак Рамазон ойини кутиб олдилар. Эфиопия Ислом ишлари бўйича олий кенгаши президенти, муфтий Ҳожи Умар Идрис, одамларни давоми...

1670 11:00 / 16.04.2021
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг расмий сайтида Мьяманинг Аракан минтақасида истиқомат қиладиган мусулмонларга қарши яна қайтадан бошланган ҳарбий давоми...

2482 13:30 / 17.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021