1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистоннинг биринчи рақамли Ислом банки фаолиятини бошлади

09:22 / 12.08.2021 2076 pdf Ўқиш режими + -

Июл ойи охирларида, Қурбон ҳайити арафасида Қозоғистонда биринчи рақамли ислом банки – Tayyab расман ўз фаолиятини бошлади.

Компания асосчиси ва бош директори Иван Каменскийнинг сўзларига кўра, Tayyab компанияси Қозоғистонда жойлашган анъанавий молиявий муассаса – РБК Банк билан ҳамкорлик шартномасини тузган бўлиб, мазкур банк Tayyabга банк лицензияси ва инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятини беради.

«Бизнинг компаниямиз Остона халқаро молия марказида (AIFC) рўйхатдан ўтган, бироқ марказнинг чакана банклар бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослари минтақани тўла қамраб ололмайди. Қозоғистонда ишлаш учун сиз Қозоғистон Марказий банкининг лицензиясига эга бўлишингиз керак», дея тушунтириш бериб ўтди лойиҳа асосчиси.

Каменскийнинг айтишича, Tayyab айнан РБК Банк платформасидан фойдаланишга қарор қилган, чунки бу банк мамлакатда амалда ишлайдиган очиқ дастурлаш интерфейслари (open application programming interfaces, API)га эга бўлган кам сонли банклардан бири ҳисобланади.

Tayyabнинг ички Шариат маслаҳатчилари ҳам мавжуд бўлиб, уларга Shariyah Review Bureau томонидан сертификатлар берилган.

Shariyah Review Bureau – Баҳрайн Марказий банки томонидан гувоҳнома (лицензия) берилган, ҳамда тартибга солинадиган муассаса бўлиб, Шариат Кузатув Кенгаши хизматлари, Маҳсулотларни сертификатлаш, шаръий аудитлар ва акциялар скрининги каби хизматларни ўз мижозларига тақдим этиб келмоқда. Компания хизматлари AAOIFI (Ислом молияси соҳасида шариат стандартлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилот) стандартларига мувофиқ бўлиши таъминланади.

Мазкур рақамли банк дастлаб ўзининг биринчи маҳсулоти – дебет картасини май ойида чиқаришни бошлаган бўлиб, бир неча ҳафта ичида 6500 мижозни жалб қила олган. Компания келгуси йил давомида 70 минг мижозга хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Ҳозирги мижозлар базаси, асосан, 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган аҳоли қатламини қамраб олган бўлиб, уларнинг 60% ини эркаклар ва 40% ини аёллар ташкил этади. Мижозларнинг барчаси мусулмонлардан иборат, лекин компания мусулмон бўлмаганларни ҳам жалб қилишга, уларнинг мижозлар базасидаги улушини 20 фоизгача етказишга умид қилмоқда.

Tayyab рақамли банки ҳозирда фақат рақамли хизматлар – тўлов карталари, пластик карталар, турли тўлов ва пул ўтказмалари хизматларини таклиф этмоқда. Барча амалиётларни 4 хил пул бирлигида: қозоқ тангаси, АҚШ доллари, евро ва рублда амалга ошириш имконияти мавжуд. Ҳозирда хизматлар бепул, бошқа банкларга ўтказмалар бундан мустасно.

Айни дамда компания даромади хизмат кўрсатиш ва комиссион тўловлари нархи 3 долларга тенг бўлган олиймақом (премиум) турдаги карталар ҳисобидан шаклланмоқда.

Рақамли ислом банкининг мобил иловалари ҳам мавжуд бўлиб, иловада намоз вақти эслатгичлари ва закот калкулятори каби ёрдамчи хизматлар, шунингдек, яқин атрофдаги масжидлар, намозхоналар ва ҳалол овқатланиш жойларини аниқлаш учун харита функцияси ҳам мавжуд.

Tayyab 2022 йилнинг биринчи чорагида, Қозоғистоннинг тобора кенгайиб бораётган электрон тижорат бозорига махсус илова-дастур – савдо платформаси орқали кириб боришни ҳам режалаштирмоқда. 2020 йилнинг тўққиз ойида Қозоғистонда электрон тижорат бозори ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93% га ошиб, 382 миллиард тенгени (896,05 миллион АҚШ доллари) ташкил этди, ушбу ўсиш асосан пандемия ва карантин даврларига боғлиқ.

«Tayyab тақдим этмоқчи бўлган платформа Амазонга ўхшаб кетади, платформада мобил телефонлар, телевизорлар, мебеллар каби улгуржи ва чакана маҳсулотлар сотилади. Биз шариатга мос бўлмаган маҳсулотларни сотмаймиз», дейди Каменский.

Унинг фикрича, Tayyab учун асосий рақобат афзаллиги шундаки, илова ёрдамида маҳсулот сотиб оладиган харидорлар тўловларни шариат талабларига мувофиқ бўлиб-бўлиб амалга оширишлари мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 30 октябрь куни quotЭнг маърифатли имомquot мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар давоми...

2467 16:02 / 30.10.2018
Шайхул Ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 2020 йилдаги .Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмон кишиси, рўйхатининг биринчи ўринидан жой олди.Аллоҳ таоло давоми...

3602 05:14 / 03.10.2019
2023 йил 1718 июль кунлари Тошкентдаги .Ўзэкспомарказ, миллий кўргазмалар мажмуасида .HAJJ UMRAH EXPO 2023, кўргазмали тадбири бўлиб ўтади. Кўргазмада Саудия Арабистони ва давоми...

2141 16:24 / 13.06.2023
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Имом Қолуннинг Имом Нофеъдан қилган ривояти Шотибий йўли орқали Пайғамбаримиз давоми...

1338 15:17 / 05.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021