1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор

14:00 / 23.05.2022 4099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор»дедилар. «Айтинг-чи, агар топмаса-чи?» дейишди. «Икки қўли билан ишлаб топади, ўзига фойда беради, садақа ҳам қилади»дедилар. «Айтинг-чи, бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. «Ҳожатманд бўлиб, ноилож қолган кишига ёрдам беради»дедилар. «Айтинг-чи, буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка ёки маъруфга буюради»дедилар. «Буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишди. «Ёмонликдан тийилади, мана шунинг ўзи ҳам садақадир»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга Ислом ҳақида бир гап айтингки, сиздан кейин у давоми...

1991 08:13 / 06.08.2019
. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси давоми...

4853 17:07 / 23.02.2024
Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Қайси бир киши қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан олдин, яъни давоми...

8178 09:50 / 15.03.2018
Абу Умома Судай ибн Ажлон алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолога икки томчи ва икки оёқ изидан маҳбуброқ давоми...

4556 10:40 / 06.07.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021