1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуёш қаерга кетади?

11:00 / 15.08.2021 3530 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Эй Абу Зарр? қуёш ботган вақтда қаерга кетганини биласанми? Албатта у юриб, Аршга етгач, Роббисининг ҳузурида саждага эгилади. Сўнгра унга қайтишига изн сўрайди. Бас, унга изн берилади, бу худди у ҳақда айтилган: «Келган ерингга қайт», дейилганидир. Шунда у мағриби, ботиш томонидан чиқади. Бу унинг ўрнашиши, қароргоҳидир».

Изоҳ: Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш ботган вақтда Абу Заррга: «У қаерга кетганини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот шундай дедилар: «Албатта у бориб, Аршнинг тагида сажда қилади ва изн сўрайди, унга изн берилади. Кейин у сажда қилай деганда, ундан қабул қилинмайди, изн сўрай деганда, унга изн берилмайди. Унга: «Келган ерингга қайт», дейилади, шунда у мағрибдан чиқади. Мана шу У Зот таолонинг «Қуёш ўз қароргоҳи томон юрадир. Бу ўта азиз, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир», деган сўзидир».

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Уламолар қадимдан ушбу ҳадиси шарифни турлича, ўз замоналарида ўзларига маълум бўлган маълумотлар асосида изоҳлаб келишган бўлиб, сўзларининг хулосаси қуйидагича: «Бу ерда инсонлар кўриб, ҳис қилиб турган воқеълик назарда тутилмаган. Бинобарин, бу ҳадис коинотда кечаётган зоҳирий жараённи ифодаламайди, балки бу ерда қуёшнинг ҳар бир ҳаракатда Аллоҳ таолога тўла бўйсуниши, унинг ер юзида чиқиб-ботиши ҳам Аллоҳ истаган вақтгача бардавом бўлиб бориб, У Зот дунёнинг тугашини ирода қилганда, қиёмат олдидан қуёшнинг мағрибдан чиқиши ўзига хос услубда баён этилган».

Хулоса қилиб айтганда, бу каби хабарлар ғайб илмига оид бўлиб, мўмин киши уларга шундайлигича иймон келтириши ва кўзланган маъноларни Аллоҳга ҳавола қилиши лозим. Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги аҳли сунна ва жамоа мусулмонларининг йўллари мана шу. Зотан инсониятнинг билими Аллоҳнинг илми олдида уммондан томчича ҳам келмайди.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда ўнта каромат бордир. Улар1. Маликул Жаббор ndash давоми...

3291 17:00 / 16.12.2021
Каттақўрғон шаҳар .Қориравот, жоме масжиди имомхатиби Сайдилло домла Рўзиев билан суҳбатndash Ассалому алайкум, домла. Суҳбатга тайёрланиш асносида давоми...

2964 11:00 / 16.02.2021
Ҳорис Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ табарока ва таоло Закариё алайҳиссаломнинг ўғли давоми...

3978 08:00 / 24.08.2020
Аллоҳ таолонинг Қуръонда баён этган .Ҳеч бир юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтармас, қоидасига кўра ҳар бир банда қилган амали сабабли ё жазо, ё мукофот олади, ҳеч ким давоми...

3326 11:05 / 07.03.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021