1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди

17:54 / 16.08.2021 3508 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга рихлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.

Бугун, 16 август, душанба куни муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.

Ҳазратимиз таваллуд топган қишлоқларидаги “Эшони Темирхон Тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ва ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Сўнг жаноза намозини муфтий ҳазратларининг (ўғли, шогирди) ўқиди.

Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди, минг-минглаб мўмин-мусулмонлар Ҳақ таолодан кўзларида ёш, дилларида ўтинч билан дуои-хайрлар қилдилар.

Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг дини мубинимиз йўлидаги беқиёс хизматлари, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
15 март куни Яманда 17 миллий Қуръон мусобақаси бошланди.Seba Net хабарига кўра, Қуръон бўйича мусобақа Яманнинг Қуръонни ёд олиш департаменти ва Таъсир вазирлиги давоми...

1781 08:00 / 18.03.2021
Бугун, 10 март куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилади. Ушбу сонда Нозимжон домла Ҳошимжон томонидан таржима қилинган .Ҳикмат мўминнинг давоми...

2037 10:08 / 10.03.2022
Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ораз ҳазратнинг меҳрибон оналари Турдигул Икромқизининг вафотлари муносабати билан .Ҳилолнашр, давоми...

4698 12:14 / 25.07.2018
Диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий изланиш ва кашфиётлари, маърифийилмий мероси жаҳон олимлари томонидан ҳамиша юксак эътироф давоми...

1558 18:06 / 20.01.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021