1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳамдардлик: Юртимизга Ўш шаҳридан уламолар ташриф буюрди

16:31 / 17.08.2021 2354 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари билдириляпти. Жумладан, куни кеча муфтий Усмонхон Алимовнинг таъзия ва дафн маросимларига қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа республикалардан бир қатор устозлар, олимлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Хусусан, 2021 йил 17 август куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри қозиси машҳур уламо Убайдулла ҳожи домла Сарибаев, Абдулазиз домла ва уларнинг вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюрдилар. Меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этгач, Қирғизистон халқи томонидан қилинган Қуръон хатмоналарининг якуни ўқилди. Қуръони Карим хатмоналари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳамда муфтий Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига бағишланди. 

Сўнгра Ўш шаҳри қозиси Убайдулла ҳожи домла сўзга чиқиб, Қирғизистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси муфтийси Замир қори Ракиев, шу юртдаги олим-уламолар, қирғиз халқи номидан ўзбек ҳалқига ҳамдардлик билдирдилар. Суҳбат жараёнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Марказий Осиёга қилган дин йўлидаги улкан хизматлари, бутун мусулмон умматига Ислом динини намуна қилиб кўрсатиб кетганлари ёдга олинди. Меҳмонлар масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқга, Нуриддин домлага ҳамда масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг дин йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор қилдилар.

Сўнгра Нуриддин домла Холиқназаров азиз меҳмонларнинг ташрифлари учун ташаккур билдириб, жамоат билан дуо қилдилар. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 11 август куни Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.Дастлаб, абитуриентлар карантин чоратадбирларига мувофиқ, давоми...

2092 15:09 / 11.08.2021
Наманган вилояти бош имомхатиби Мусохон домла Аббаситдиновнинг падари бузрукворлари Анасхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила давоми...

1605 09:30 / 28.11.2023
2024 йил 21 декабрь куни .HilolNashr, нашриётимизнинг мажлислар залида устоз Ёрқинжон Фозилнинг хотирасига бағишланган .Маърифат йўлининг ёрқин юлдузи, деб номланган давоми...

2348 12:04 / 22.12.2024
Қирғизистон Республикаси Ош шаҳрида Чубак ҳожи Жалиловнинг ёрқин хотирасига бағишланган Азон мусобақасиrdquo бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистонлик муаззин давоми...

1667 14:44 / 28.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021