1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?

11:00 / 19.08.2021 4472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса?

- Руҳан соғлом, баркамол фарзанд қандай камолга етади? Онаси фейсбукда соатлаб ўтиришга сабр қила оладию, у билан бир соатгина бирга ўтириб Қуръондан ярим бет ўқишга ёки бирон ҳадисни ёдлашга сабр қилолмаса?

- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Отаси ёки онаси у билан солиҳларнинг, ўтган буюкларнинг қиссаларидан эшитиб, тинглаш учун бирон соат бирга ўтирмаса, унга вақт ажратмаса?

- Ёмон, синиқ руҳиятли бола қандоқ шаклланади? Бойлик пардоз-андоз, турли упа-элакларга сарф этилсаю, болаларга манфаатли бўлган таълимига сармоя қилинмаса, йўналтирилмаса...

- Одобли, босиқ бола бўлиб қай йўсинда вояга етади? Aгар ота-она қўни-қўшниларга бемалол эшитиладиган баланд овозда бақир-чақир қилишса, жанжаллашишса?

-Фарзанд қандай қилиб кучли шахсият соҳиби бўлган ҳолда етишсинки, у ота-онасидан ўртоқлари олдида ҳамиша сўкиш эшитса, таҳқирланса ва танқид ва маломат қилинса?

- Солиҳ фарзанд қандай етишсинки, ота-онаси илм мажлислари, зикр ибодатларга ва аҳкомларни таълим олишда бесабр бўлишса, бундай ишларга эътиборсиз бўлишса?

-Салоҳиятли бола қандай вояга етсинки, ота болаларни парваришлашга эътибор қилгану, лекин уларнинг тарбиясини қилишда она билан ҳамкорлик қилмаган, унга бу борада ёрдам бермаган бўлса?

- Солиҳ фарзанд қаердан ҳам вояга етсин, бутун эътибор фарзанднинг ташқи моддиятию дунёсига қаратилиб, унинг руҳияти, намози, Қуръони ва дин асослари таълимидан ғофил қолинган бўлса?

-Солиҳ фарзанд қандай вояга етсин. Тирноқлари ўса бошлаши биланоқ қўлига ўзи учун смартфон тутқазиб қўйсак. Кейин унда нима билан машғуллиги, интернетда, ижтимоий тармоқларда нималарни кўраётганини кузатиб, текширмасак. Ушбу интернет номли даҳшатли, ҳамма нарса очиқ-ойдин тўлиб ётган оламга зеҳнини очишида назорат қилмасак.

-Ота-онанинг тарбия борасида салоҳиятли бўлишлари ва бу борадаги жидду-жаҳдлари бутун бир авлоднинг салоҳияти, демакки, бутун умматнинг салоҳияти, ислоҳи, яхшиланишидир.

Манба: arabic.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ёши саксонга борган отахон кунларнинг бирида сийдик тутилиши касаллигига чалинди. Ўғиллари уни шифохонага олиб боришди. Аллоҳнинг фазли билан шифокор муолажа давоми...

3688 09:30 / 20.03.2022
Биринчи бўлиб салом бериш устунлигига эришиш учун ҳар бир мусулмонга биринчи салом бериб, қўл бериб кўришиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мўмин бошқа давоми...

1022 15:07 / 23.08.2025
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади .Дунёдан ўтиб кетгани орзулар бўлди, қолгани истак ва хоҳишлар бўлди. Вақт умр бўлса, бу иккисининг ўртасида зое давоми...

4562 09:37 / 23.01.2024
Аллоҳ таоло айтади .Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. давоми...

2338 13:20 / 31.12.2021