1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди

18:30 / 23.08.2021 3200 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов очиб берди. У «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг ўқув дастури тайёрланганини ва бу ўқув курсида билимли, ижозали устозлар таълим беришини эълон қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бугун юртимиз мусулмонларининг узоқ кутган орзулари ушалиш арафасида турганини таъкидлади. Жумладан, Ҳомиджон домла Қуръонни тажвид билан ўқиш фарз эканига урғу бериб, ушбу янги очилаётган ўқув курси ҳам мазкур фарз ибодатни бажаришда бизга кўмакчи бўлишини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғофуров давлатимиз томонидан Қуръон таълимига катта эътибор қаратилаётганлигини, юртимиздаги 17 та «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсларида 18 мингдан ортиқ тингловчилар Қуръонни тўғри ўқиш малакасига эга бўлишганини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги «Қуръони Карим тажвидини ўргатиш» бўлими бошлиғи ўринбосари Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Аброр Мухтор Али домла Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 4 та «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курслари очилиши ҳақида маълум қилди.

Тадбирнинг фахрий меҳмони профессор Абдулҳаким Шаръий Жузжоний ҳам сўзга чиқди. Абдулҳаким домла тадбир иштирокчиларини табриклаб, Қуръоннинг мазмун-моҳияти мўжизакорлиги, илм-фан билан ҳамоҳанглиги, араб тилининг яхлитлигини сақлаб туриши ҳақида қимматли маълумотларни тақдим қилди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсида таълим берадиган устозлар тингловчиларга таништирилди.

Маросим сўнггида янги очилган ўқув курсининг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб, дуои хайрлар қилинди.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 июнь куни .Ҳаж ndash 2022, мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш давоми...

2543 10:28 / 03.06.2022
Бугун, 2024 йил 5 апрель оқшомида, 1445 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2199 14:09 / 05.04.2024
Буюк Британиядаги Ислом тадқиқотлар маркази ва Кардифф университети ҳамкорлигида ташкил этиладиган конференцияда мамлакат мусулмонларининг олдидаги энг давоми...

2133 15:08 / 12.03.2019
Жаҳон туризм ташкилотининг маълум қилишича, 2020 йилга бориб дунёдаги сайёҳларнинг умумий сони тахминан 1 миллиард 200 миллион кишига етади. Шулардан, 800 миллион давоми...

2228 07:10 / 26.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021