1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Араб тили — дунё тили бўлганидан хабардормисиз?

11:30 / 27.08.2021 2929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«8-аср ўрталаридан бошлаб 11-аср охиригача араб тили илм майдонида бутун инсониятнинг тили ҳисобланган. Ғарбда чуқурроқ маърифатга рағбат уйғонганда араб тили уларнинг биринчи ўринда эътиборини тортган нарса эди. Уларнинг уйғониши (илмий юксалиши)нинг манбалари юнон тилида эмас, араб тилида эди».

Жорж Сартон, тарихчи

Аббосийлар даврида Ислом олами маърифатнинг барча соҳаларида юксак илмий уйғонишга гувоҳ бўлди. Башарият илмий меросини ўрганишда араб тили асосий воситага айланди. Ўша пайтдаги мусулмон олимлар қадимги асарларни таржима қилиш билан чекланмай, балки уларни шарҳлаб, башарият фикрининг нурланишига сабаб бўладиган ва юксалишга ундайдиган янги назарияларни тақдим этдилар. Бу илмий инқилобда асосий тил араб тили эди. Ўшанда тақдим этилган илмий истилоҳлар бугунги кунгача қўлланиб келмоқда. Масалан алгебра. Арабчасига الجبر (ал жабр). Бобомиз Ал-Хоразмий асос солган илмул жабрнинг ғарбча номланиши алгебра бўлади.

Ўрта асрларда европаликлар араб тилини ўрганишга ўзларини урдилар. Подшоҳ ва машҳур кишилар ўғилларига араб тилини ўргатар ва мажлисларда араб тилида гаплашардилар. Сицилия қироли Вилям иккинчи фақат араб тилида мурожаат қиларди. Германия қироли Фредерик иккинчи ҳукумат мактабларининг ҳаммасида араб тилини ўрганишни мажбурий этиш ҳақида қарор чиқарган.

Милодий 10-асрда Италиянинг Салерно шаҳрида тиббиёт университетига асос солинди. Африкалик Константин исмли шифокор Розий, ибн Жаззор, ибн Сино асарларини лотин тилига таржима қилган.

1473 йилда Франция қироли Луис ўн биринчи университетларда Ибн Рушднинг фалсафа борасидаги асарларини араб тилида ўқитиш ҳақида фармон чиқарган.

Бу маълумотлар араб тили фақат адабиёт, балоғат тили бўлмай, балки дунёнинг турли ҳудудларида илм-маърифат тили ҳам бўлганини исботлайди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Инсон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўз омонатдир. У ёки рост, фойдали ва маъноли ўлароқ кўплаб савоб ва ажрларга сазовор бўлади. Ёки жуда ҳам ёмон, маънисиз, ботил давоми...

4339 17:24 / 11.12.2017
Молик ибн Назла розияллоху анху Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадиларndash Молинг давоми...

1568 09:20 / 07.12.2023
Кўпчилик одамлар яхши ниятда ҳам ёмон мақсадда ҳам нима учун мусулмонларни дунёда таҳқирланган ҳолда бошқаларни эса ҳурмат ва иззатда кўрамиз Нима учун уларни давоми...

6592 16:35 / 21.01.2018
Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди .Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу давоми...

2536 15:00 / 01.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021