1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Машаққат ортида, албатта, енгиллик бор” — Шавкат Мирзиёев ИТБ саммитидаги нутқида Қуръон ва ҳадисдан иқтибослар келтирди

21:00 / 02.09.2021 2208 pdf Ўқиш режими + -

Тошкентда Ислом Тараққиёт Банки бошқарув кенгашининг 46-йиллик анжумани очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида Ўзбекистон мадҳияси янгради, сўнг Қуръон тиловат қилинди. Маросимда президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва ўз нутқини “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!” дея бошлади.

Президент сўзи аввалида йиғилганларни Ўзбекистонда кўриб турганидан мамнунлигини билдирди.

“Албатта, Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга. Биз буни Ўзбекистоннинг ислом дунёси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мамлакатда сўнгги 5 йил давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг эътирофи деб ҳисоблаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўз сўзида пандемия бўлишига қарамай, анжуманни жонли равишда ўтказишга имкон бўлганини қайд этди.

“Ўзбек халқининг буюк аждоди, бутун мусулмон оламининг улуғ намояндаси имом Ал-Бухорий ҳазратлари жамлаган “Саҳиҳи Бухорий” китобида зикр этилган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир”.

Барчамиз холис ният қилган эканмиз, Яратганнинг марҳамати билан бугун Ислом Тараққиёт Банки гуруҳининг йиллик учрашувини жонли равишда ўтказишга муваффақ бўляпмиз.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир пандемия бошлангандан бери дунёдаги халқаро молиявий институтлар орасида биринчи бўлиб ташкил этилган нуфузли анжумандир”, – дея таъкидлади президент.

Шавкат Мирзиёев Ислом Тараққиёт Банкининг янги президенти этиб сайланган Сулаймон Ал-Жассирни қутлади.

“Менга берилган ушбу қулай имкониятдан фойдаланиб, Ислом Тараққиёт Банкининг барча аъзо давлатлари вакиллари номидан ҳурматли биродаримиз – Ал-Жассир жанобларини банк президенти лавозимида иш бошлагани билан муборакбод этаман.

Муҳтарам Ал-Жассир жаноблари! Бу юксак лавозимдаги фаолиятингизни Ўзбекистонга ташрифдан бошлаётганингиз чуқур рамзий маънога эга. Шу сабабли юртимиз билан ҳамкорлик Сизнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятингизнинг муҳим қисмига айланади, деб ишонаман.

Мамлакатимиз тимсолида Сиз яқин ҳамкор ва садоқатли дўст топдингиз, десам, муболаға бўлмайди. Зиммангиздаги эзгу вазифани адо этишда Аллоҳ таоло Сизни ҳамиша қўлласин!” – деди Ўзбекистон президенти.

Давлат раҳбари ўз нутқида коронавирус пандемиясига тўхталиб, уни нафақат катта синов, балки ҳамкорликни чуқурлаштириш учун имконият сифат кўриш зарурлигини қайд этди.

“Бугун, инсоният катта синовларни бошидан кечираётган бир вақтда, давлатларимиз коронавирус пандемиясининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини енгиб ўтиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ковид пандемияси биз фақат узвий ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш орқали замонавий муаммоларга қарши тура олишимиз мумкинлигини кўрсатди.

Дарҳақиқат, Қуръони Каримнинг “Шарҳ” сурасида айтилганидек: “Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир”.

Яъни, жаҳон миқёсида ҳануз давом этаётган пандемия – бу нафақат катта синов, балки ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқишга шароит яратадиган имконият сифатида қабул қилиниши лозим”, – деди Шавкат Мирзиёев.

                                                                                                                                                   Манба:Kun.uz

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 78 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида .Китоб ndash камолот калити, номли илмиймаърифий китоблар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. давоми...

2502 14:28 / 07.04.2022
Якунланаётган ҳафта мобайнида муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республика бўйлаб қориларни Рамазонга тайёрлаш суҳбатлари давоми...

1235 05:47 / 23.02.2025
Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон давоми...

3594 17:00 / 14.04.2020
Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.Мадина давоми...

4237 06:59 / 06.08.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021