1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

ТОШЛАР ҲАМ ГУВОҲЛИК БЕРМОКДА!

05:00 / 07.03.2017 4281 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўъжизалар олами


Тошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош парчаси сақланмоқда. Тошларда арабий ёзувлар битилган бўлиб ҳарфларнинг "илдизлари" тошларнинг ён томонидан ҳам кўриниб турибди...

Ҳарфлар тошларнинг бор бўйича ёзилган. Тошни қанча қирсангиз ҳам яна ўша шакл чиқаверади. Бу топилмаларни "тошкитоб" деса ҳам бўлади. Сарик рангли биринчи тош 1991 йили Бурчмулла атрофидаш Чотқол тоғ тизмаларидан, кулранг иккинчи тош эса Оҳангарон ҳудудидан қазиш ишлари давомида топилган.
Мазкур музей директори, айни чоқда, Амриқодаги Нью-Йорк академиясининг хақиқий аъзоси, қадимшунос Юсупов Рустам Гумировичнинг гувоҳлик беришича, тошлар тадқиқ қилиб курилганда, уларнинг 200-250 миллион (!) йил илгариги даврга оид эканлиги аниқланган.
Шарқшунослик илмгоҳи араб имлоси мутахассислари сариқ тошдан "Аллоҳ", "илаҳ, "Роббика илаҳ", "Муҳаммад", "Расулуллоҳ", "лаҳу", "ила", "фий, "ла", "ана" каби сўзларни ўқишди. Малайзия жумҳуриятидан ташриф буюрган мўътабар олимлар эса, кулранг тошда Қуръони Каримдан "Қадр" (Инна анзалнаҳу...) сурасининг оятларини ўқиб, хайратларга тушишди. Ушбу тошлар устидаги тадқиқотлар тугаганича йўқ. Ким билади дейсиз, табиатдаги кўзимизга илк қарашда оддийгина бўлиб кўринган бу мўъжаз тошлар яна не-не сир-синоат, ҳикматларни бағрида сақлаб турибди! Биз бу ноёб топилмалар ҳақида уззоқ тафсилотга берилмасдан, сўзимизни Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Тафсири Ҳилол" китобидаги Фуссилат сурасининг 53-оят тафсири билан якунлашни мақбул топдик:

Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?! .
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бундан ўн беш аср илгари одамларга уфқлардаги ўз оят-белгиларини кўрсатиб, Қуръони Каримнинг ҳақлигини равшан этишни ваъда бермоқда. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Аллоҳ ваъдасига вафо қилади.
«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин».
Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар.
Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар. Ҳолбуки:
«Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!»
Аллоҳ таолонинг ҳар бир каттаю кичик нарсага гувоҳ экани кифоя қилмасмидики, уларга оятларни кўрсатиш лозим бўлди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки .Овқат давоми...

5634 05:00 / 07.03.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда осмон гумбазининг яна бир ажойиб хусусиятига эътиборимизни қаратади Биз осмонни сақланган қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик. Улар давоми...

9973 05:00 / 09.03.2017
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

6048 05:00 / 09.03.2017
Муқаддас Қуръонда бир кимёвий элемент темир моддаси алоҳида зикр қилинади. Темирrdquo сўзини англатувчи Ҳадидrdquo деб номланган сурада шундай оятлар бор ...Яна Биз давоми...

7924 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

232739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151296 14:35 / 11.08.2021