1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Асалари инсонни чаққандан сўнг ўлишининг сабаби

09:30 / 09.09.2021 6654 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, асалари инсон ва бошқа сут эмизувчиларни чаққанидан сўнг қочишга уринади. Инсон териси қалин бўлгани учун игнаси терига ёпишиб қолади ва қочаётганда игнага қўшилиб заҳар халтаси, ичаги, ҳазм аъзолари ташқарига чиқади, арининг ўзи қочади. Аммо ички аъзоларидан айрилгани учун тез орада ўлади. Асалари териси ёмшоқ жонзотни чаққанда ўлмаслиги мумкин.

Асалари инсонни чаққандан сўнг ўлишининг илоҳий ҳикмати ҳам бор. У инсонни чаққанда инсоннинг қони билан ифлосланади, баъзан инсондаги оитс каби касаллик вируси асаларига илашиб қолади. Агар асалари ўлмасдан инига борадиган бўлса, илаштириб келган вирус билан ин ичининг, асалнинг зарарланишига сабаб бўлади. Шу боис унинг инга етиб бормай ўлиши Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлиб, Роббимиз шу йўл билан асални ифлосланишдан, бошқа ариларни касалланишдан сақлайди. Шундай қилиб асал тоза, шифобахш ҳолда сақланади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ  ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا ۚ يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِّلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ 

 

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир» (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).

Ушбу оятда «Унда одамлар учун шифо бордир» деган жумла асалнинг шифобахш неъмат эканини баён қилмоқда. Асалдаги шифобахшлик хусусияти йўқолмаслиги учун ҳам инсонни чаққан асалари инга бормай вафот этади. Асалари чақишга шошилмайди. Фақат ўзи, ини, жамоаси учун хатар юзага келганда мудофаа учун чақади.

Асални пок ҳолда сақлаб, бизга ризқ, шифо ўлароқ ато қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Роббимиз ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Ушбу мақолада Қуръони Каримнинг баъзи лафзларидаги мўъжизалари баён этилган. Мақолани тадаббур билан мутолаа қилган ўқувчи Қуръони давоми...

2866 11:00 / 27.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин, кейин уни идишни давоми...

4971 17:10 / 26.02.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. Ютқинчоқ яллиғланганда болаларингизни давоми...

3469 16:00 / 19.11.2021
Ўтган аср бошларида Эйнштейн умумий нисбийлик назариясини эълон қилди. Унда тортишиш, тезлик ҳамда вақтнинг буларга алоқаси ҳақида сўз юритилган. Соҳа давоми...

5075 09:00 / 29.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021