1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳар етти кунда хатм қилган Қуръон ҳофизи

14:02 / 10.09.2021 2815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди: «Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва тазарруотлардан иборат вирдларни ўқиб юришади. Мен бўлсам, фақатгина намозлардан кейин махфий ўқиладиган вирдларнигина ўқийман. Шунга ижозат беришингизни сўрайман.

Имом Муҳаммад: «Эй Умар, сенинг вирдинг Қуръондир» дедилар. Сўнгра у зотни қўлини ўпиб, улкан ҳадя — Мусҳафи шарифни кўтариб чиқди. Ушбу ҳолат ҳақида шайхига ҳикоя қилиб дейди: «Аллоҳнинг фазли ила уни ҳифз қилиб, ёд олишда давом этдим. Саййидим совға қилган Мусҳафимдан асло ажралмадим. Уни ҳар етти кунда хатм қилиш учун кундалик қироатида давомий бўлдим.

Шайхимиз саййидим Аҳмад Рийфийдан эшитгандим: «Албатта баъзи кибор авлиёлар Қуръон қироатида Фотиҳадан бошлаб Моида сурасигача, кейин Юнус сурасигача, кейин давом этиб Исро сурасигача, ундан кейин Шуаро сурасигача, кейин эса Соффатгача, сўнгра Қоф сурасигача, ундан кейин эса охиригача ўқиш услубида ўқишда бардавом бўлишган экан. Мен ҳам мусҳафи шарифни ушбу услубда тиловат қилиб, хатм қиламан» деди.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак давоми...

2465 13:30 / 07.06.2023
У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Абул Барокат Ҳофизиддин ан Насафийдир. У киши замонасининг етук олимларидан бўлиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, давоми...

6109 22:20 / 27.04.2017
Наманган музофотининг шайхулисломи бўлган ҳазрат Иноятхожа Лангарийнинг муваффақиятларини кўра олмаган ҳасадгўйлар, 1867 йили унга иғво ва туҳмат уюштириб, давоми...

5872 14:30 / 11.04.2022
Мулла Қирғиз Машраббой ўғли 1850 йили Ўш вилояти Аравон туманида оддий савдогар хонадонида туғилди.Кейинги авлодлари Мулла Қирғиз ҳазратларини Ўшдан давоми...

4278 13:30 / 19.01.2022