1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Қариндошингиз билан алоқани ҳеч узманг!

14:00 / 02.05.2023 3422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғарб олимлари деярли ҳар куни одамларга бирор ижобий ишни тавсия қилмоқдалар. Ушбу тавсиялари эса кўп ўринларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан 14 аср олдин айтилган гапга ҳамоҳанг бўляпти.

Қабилалар, қариндошлар ўртасида арзимас сабаблар билан урушлар бўладиган, ўч олиш, қизларни тириклай кўмиш каби инсонийликка зид бўлган ишлар авж олган замонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилдилар ва у зот алайҳиссалом инсониятни яхшиликка чорлаб, ёмонликлардан қайтардилар. у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни урушишга эмас, аксинча, қариндошлик алоқаларни кучайтиришга, силаи раҳмга тарғиб этдилар.

Орадан 1400 йил ўтиб олимлар силаи раҳмнинг қандай сиру фойдаларини аниқладилар? Олимлар қариндошлик алоқасини мустаҳкамлаш борасида шундай натижага эришдиларки, бу натижа мулҳидларнинг “Қариндошлар билан борди-келди қилиш унчалик муҳим ишмас” деган гапини ботил гап эканини таъкидлади. Қариндошлик алоқасига эътиборсиз кимсалар яшайдиган жойларда “қариялар уйи” кўп топилади. Чунки, инсон кексайганда, атрофида болалар, қариндошлар бўлмаса, бўлса ҳам ёрдам бермаса, қариялар уйига боришга мажбур бўлади.

Британияда алйгеймер билан касалланганлар сони 800 мингдан ортади. Алцгеймерга қарши курашишга ихтисослашган хайрия жамиятларидан бирининг вакили “Касалликка чалинганлар ёнида вақт ўтказиш муҳим иш. Ҳатто улар хотирасини бутунлай йўқотган, оиласини, дўстини таний олмайдиган аҳволда бўлсалар ҳам ёнларида ўтириш муҳим” деган. Беморлар билан бирга ўтириш уларнинг шодликни ҳис қилишларига сабаб бўлар экан.

Ғарб олимлари беморларнинг қариндошларига беморлар билан алоқани давом эттириш, гарчи телефонда бўлса ҳам гаплашиб туриш уларнинг саломатлиги тикланишига сабаб бўлишини айтмоқдалар. Британиядаги алцгеймерга қарши курашиш уюшмаси раиси Жереми беморлар соғайиши учун уларнинг қариндошларига бемор яқинингиздан хабар олиб туринглар деб таъкидлар экан.

Кўплаб ўрганишлар беморнинг соғайиши, оғриқларнинг бироз енгиллашиши учун қариндошларининг хабар олиши муҳим эканини таъкидлайди. Беморликка чалинган кишини қариндоши кўргани борса, беморнинг соғайиши тезлашар ва иммун тизимининг фаолиги ошар экан. Ёши катта беморлардан хабар олиб туриш улардаги иммун тизими мустаҳкамланишига, тузалиш имконининг ортишига боис бўлар экан.

Бежизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларда биз умматларини силаи раҳмга буюрмаганлар.

Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло: «Мен Роҳманман. Раҳмни яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», деган», дедилар».

Шарҳ: «Раҳм» бачадон дегани, бир бачадондан тарқалганларнинг бир-бирига яхшилик қилиши «силаи раҳм» дейилади.

Бу ҳадиси қудсийда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг қариндошлик алоқаларини боғлаш ва кесиш оқибатлари ҳақида айтган сўзларини баён қилиб бермоқдалар.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлишлиги хурсанд қилса, силаи раҳмни боғласин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ким умрини узун, ризқини кенг бўлишини ва ёмон ўлимдан қутулишни ҳоҳласа, қариндошлари билан алоқасини тикласин”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳаммамиз умримиз узун, ризқимиз баракали бўлишини ва чиройли ўлим топишни истаймиз. Бу истагимиз амалга ошишини истасак, силаи раҳмга эътиборли бўлишимиз лозим.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, силаи раҳм қилсин”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Бу ҳадисда қариндошлик алоқасини узмай, давом эттириш иймонга боғланяпти. Демак, мўмин-мусулмон одам қариндошлари билан алоқани узмайди, балки мустаҳкамлашга уринади.

Олимлар аниқлаётган, одамларга қилишни тавсия этаётган амаллар 14 асрдан бери Ислом динининг улуғ кўрсатмалари сифатида амал қилиб келинаётгани Ислом нақадар ҳақ дин эканини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари эканликларини кўрсатмайдими?!

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
64. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди,, деганларини давоми...

5329 12:10 / 21.03.2019
27. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир кишининг ўз отаонасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир,, дедилар..Қандай қилиб ўз давоми...

5375 10:30 / 05.12.2018
Файзли бир хонадонда ўта иноқ бўлган туғишган акаука бор эди. Улар ёнмаён қўшни бўлиб яшар, бирга деҳқончилик қилишар, ҳосилни ҳам бирга йиғиштириб олишар давоми...

4111 11:00 / 29.07.2022
Онанинг фарзанддаги ҳаққи отаникидан устун экани кўпчилик биладиган маълумот. Аммо ўша ҳукмнинг далили, ҳужжати қайси оят ёки ҳадисда келганини билиш ушбу давоми...

2499 11:46 / 04.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021