1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бирга тафаккур қилайлик! ( иккинчи мақола)

09:10 / 30.09.2021 2414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввалги мақолада тафаккурнинг маъносини баён қилиб, тафаккур ҳақидаги оят ва уламоларнинг сўзларини келтирган эдик.

Қушбалиқ ёки учувчи балиқни эшитганмисиз?

Қушбалиқ балиқларнинг бир тури бўлиб, денгизда душмандан қочиш учун сувдан учиб чиқиб қочади. Бунда у думини сувда ўнг ва чапга тез ҳаракатлантиради. Бу ҳол унинг сувдан чиқиб кўтарилишига ёрдам беради. У ўртача 1,5 метр баландликка кўтарилиб, соатига 30-40 км тезликда ҳавода тахминан 10 сония парвоз қилади. У мана шундай парвозни олти-етти марта такрорлаб, душмандан 400 метрча масофага узоқлашади. Субҳаналлоҳ!

Сувдаги фарқ

Иккала идишдаги сув бир жойдан олинган. Лекин ўнг тарафдаги сув тиниқроқ кўриняпти, тўғрими? Бунга сабаб - унинг ичида денгиз моллюскалари (чиғаноқлари) бор. Улар сувни тозалаш хусусиятига эга. Субҳаналлоҳ!

Йўлбарс териси

Йўлбарс мўйнасидаги чизиқлар ов пайтида ўлжадан яшириниш (маскировка) учун муҳимдир. Мазкур қора чизиқлар қамишзор, ўт-ўланлар орасида худди қамишнинг сояси каби кўриниб, йўлбарс борлиги унчалик сезилмаслигига хизмат қилади.

Табиатда чизиқлари бир хил иккита йўлбарсни топиш имконсиз. Худди одам бармоқ излари каби улар ҳам бир-бирига ўхшамайди.

Ушбу чизиқлар фақат мўйнанинг ўзида бўлиб қолмай, балки теригача етиб борган. Субҳаналлоҳ!

Туя

Бошқа ҳайвонлар истеъмол қилганда зарар берадиган тиконли шох, янтоқ ва ҳоказо нарсаларни туя истеъмол қилса ҳам лабига зарар етмайди.

Фақатгина араб туяси бир ўркачли бўлади. Осиё (Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Муғулистон каби давлатлар) туяси эса икки ўркачли бўлади.

Ўркач туянинг озуқа омбори бўлиб, шу ерга тўпланган ёғ ҳисобига туя узоқ муддат емак емай, сув ичмай юра олади. Субҳаналлоҳ!

Заҳарли лори

Ушба расмдаги ҳайвоннинг номи лори бўлиб, жануби шарқий Осиё, Бангладеш, Ҳиндистон, Филиппин ва бошқа давлатларда яшар экан.

Маълумотларга кўра, у заҳарли бўлиб, заҳар билакларида жойлашган безларда ишлаб чиқарилиб, сўлак билан аралашиб, душманидан ҳимояланиш, ўлжани қўлга киритиш учун уни тишлаганда заҳарлар экан.

Кўринишидан ювошга ўхшайди. Лекин айтишларича, агар у одамни тишласа, инсон қисқа фурсатда ҳалок бўлиши мумкин экан. Субҳаналлоҳ!

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади, ибодатга рағбатимиз ортади ва ибодатларимизни янада ихлос билан адо этадиган бўламиз.

Сўзимизни ушбу оят билан якунласак:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади



Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркакнинг суюқлиги бўлган сперма таркибида 200 миллионта сперматозоид митти ҳайвончалар мавжуд. Агар мантиқий фикрлайдиган бўлсак, шу митти ҳайвончаларнинг давоми...

3805 09:00 / 28.10.2021
Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам .Уйқуга кетишдан аввал намоздаги каби таҳорат олинг, ўнг томонга давоми...

7965 18:40 / 12.03.2019
Саккизоёқ бошоёқли моллюскаларнинг умуртқасиз ҳайвонлар типи машҳур тури бўлиб, ўзига хос кўринишга эга. Саккизоёқнинг бошига саккизта оёқ уланган. Оёқларнинг давоми...

3997 11:30 / 11.06.2021
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

8023 18:02 / 23.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021