1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ

16:00 / 03.10.2021 1924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз, олим, илм талабида юрт кезган Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Холид ибн Аҳмад ибн Холид ибн Ҳаммод Зуҳлий Холидий Ҳаравий.

Абу Саъид ибн Аъробий, Абу Наср Муҳаммад ибн Ҳамдувайҳ Марвазий, Абдуллоҳ ибн Аҳвас Дабусий (бу киши билан Самарқандда учрашганлар), Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Усмон Фасавий, Абу Жаъфар ибн Бахтарий, Абу Ҳомид ибн Билол, Абдуллоҳ ибн Умар ибн Шавзаб, Абдуллоҳ ибн Яъқуб Кирмоний, Исмоил Саффор, Абул Аббос Асам, Абдулмўмин ибн Халаф Насафий, Ибн Саммок ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис ривоят қилганлар. Кўп китоб ёзганлар, илм талабида машаққат чекканлар.

У кишидан Абу Яъло ибн Собуний, ҳофиз Абу Ҳозим Абдуний, адиб Абу Саъид Абдурраҳмон ибн Муҳаммад, Нажиб ибн Маймун Воситий Ҳаравий ва бошқа кўплар ҳадис ривоят қилганлар. Бироқ бу киши сиқа эмаслар.

Абу Саъд Идрисий айтадилар: “У киши ёлғончи, ривоятларига суянилмайди”.

Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий айтадилар: «У киши Бухорийнинг шогирдлари Мансур ибн Муҳаммад Баздавийдан ҳадис ривоят қилганлар. 402 йил муҳаррам ойида вафот этганлар».

Бошқа ривоятда вафотлари санаси 401 йил деб кўрсатилган.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб томирдан юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги давоми...

3105 15:00 / 17.01.2021
Ҳайдархўжа эшон 1870 йил Наманган шаҳри1, Сардоба даҳаси, Бўёқчи маҳалласи ҳозирги .Тўрақўрғон, кўчасида таваллуд топди. Қиблагоҳи Асрорхўжа илмли ва тақводор киши давоми...

2391 15:03 / 25.08.2025
Шайх Муҳаммад Нажиб Сирожиддин раҳимаҳуллоҳни Аллоҳ таоло кўзи ва қулоғида яъни, кўриш ва эшитишда икром қилган. Ҳатто умрининг охиригача бу аъзолари унга буткул давоми...

3003 19:00 / 28.12.2021
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ислом дини насоро ва масиҳо динларидек Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тарафидан юборилган диндир. Унинг китоби ndash Қуръони Карим эса ўз давоми...

1592 20:24 / 29.06.2024