1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япония сайёҳларни «Яшил масжид» лойиҳаси билан кутиб олади

16:51 / 06.10.2021 2300 pdf Ўқиш режими + -

Японияда кам сонли мусулмонлар бўлса-да, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган аёллардир. Бу муҳожирларнинг баъзилари 1980 йилларда мамлакат иқтисодий юксалиш даврида саноат учун ишчи кучи керак бўлган пайтда келган.

Ислом ҳали ҳам Японияда озчиликни ташкил қилади ва у ердаги мусулмонларнинг сони ҳозирча номаълум. Баъзи маълумотларга кўра, уларнинг сони 50-70 мингни ташкил қилади дейилган. Шулардан 90% муҳожир. Япония мусулмонларининг аксарияти Токио ва Кобе шаҳарларида яшайди. Биринчи япон масжиди ҳам Кобеда қурилган.

Сидзуока — Япония ҳукумати қарори билан аниқланган шаҳар бўлиб, Сидзуока префектурасининг маъмурий маркази ҳисобланади. Шаҳарда 690 мингга яқин мусулмонларнинг кичик бир гуруҳи истиқомат қилади.

Сидзуока мусулмонлари ассоциацияси (СМА) - 2010 йилда унинг атрофида яшовчи мусулмонлар томонидан ташкил этилган. Бу уюшманинг мақсади — диний маросимлар, исломшунослик, ифторлик, хайрия тадбирлари, закот ва садақа йиғиш, жума намози ва Қурбон ҳайити ҳамда маърифий тадбирларни ташкил қилиш орқали шаҳар мусулмонларининг ҳаёти ва ижтимоий эҳтиёжларини яхшилашдир.

Уюшма асосчиларининг фикрига кўра, бирлашишнинг мақсади япон халқининг маънавий эҳтиёжи эди. Уюшма сайтида ёзилишича, «2011 йилдаги вайронкор сунамидан кейин Япония оғир ҳолатга тушиб қолган. Афсуски, кўпчилик ҳалигача Ислом йўлига қадам қўймаган. Бу эҳтимол, жамиятда исломнинг кучсизлиги, аксарият японларнинг ислом ҳақида ҳеч қандай тасаввурлари йўқлиги ёки нотўғри тушунганликлари билан боғлиқдир.

Баёнотга қуйидаги сўзлар киритилган: «Япония исломни ўрганишга тайёр деб ҳисоблаймиз ва сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан бу лойиҳа ҳақиқий Ислом таълимотларини намойиш қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади деб умид қиламиз».

Сидзуока мусулмонлари учун улкан лойиҳалар

Уюшманинг асосий мақсадларидан бири шаҳар мусулмонлари учун масжид қурилишига маблағ йиғишдир. Масжид ҳозир Сидзуока масжиди деб номланади. У бир пайтлар қурилган шаҳарнинг исломий маркази ва кундалик ибодат жойига айланиши мумкин бўлган лойиҳадир.

«Мусулмонлар озчилик бўлган мамлакатларда, одамлар исломни танишлари учун ёқимли ва таълимий муҳит яратишда масжидлар муҳим роль ўйнаши керак. Энди Япония Токио Олимпиада ўйинларини ўтказишни бошлаганида, биз японларнинг турли маданиятларидан, шу жумладан исломдан ўрганишга тайёрлигини кўрамиз. Шундай қилиб, ушбу лойиҳани бошлаш вақти жуда яқин», дея хабар берилади уюшма сайтида.

Шаҳарда қуриладиган масжид 400 кишилик сиғимга эга бўлиб, учрашувлар ва тадбирлар учун алоҳида конференц зали бунёд этилади.

Бу лойиҳада Ислом маркази учун ҳам, масжид учун ҳам, ошпазлик дарслари учун ошхона ва болалар ўйин хоналарига жой ажратилган. Шунингдек, японларнинг ҳалол маҳсулотлари учун 3 та дўкон ва туристларга мўлжалланган 15 та хона қуриш режалаштирилган.

Масжиднинг қурилиш қиймати 6 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва қурилиш муддати тахминан бир ярим йилдан ошади.

Дизайнерлар томонидан ўйлаб топилган, Сидзуока масжиди Япониянинг энг яшил масжидларидан бири ҳисобланади. Масжид дизайнерлари экологик тоза бўлиб, жумладан, қуёш батареялари, шамол турбиналари, қудуқ суви ва маҳаллий қурилиш материалларини яратиш учун Японияда мавжуд бўлган энг яхши имкониятлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.


                                                                                                                                                                                                Манба:Iqna.ir

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган давоми...

1738 16:30 / 29.12.2020
.Муқаддас донолик, деб таржима қилинган .Aё София, Византия меъморчилигининг энг яхши намуналаридан биридир. Унинг дизайни Милетлик Исидор ва Траллес Aнтемиус давоми...

2633 10:30 / 04.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳроқибат, эзгулик, хайрсаховат каби олижаноб давоми...

1734 22:38 / 12.05.2021
Жорий йилнинг 4 декабрь куни Вақф моҳияти ва ижтимоий аҳамиятиrdquo мавзусида диний соҳа ходимлари иштирокида видеосеминар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

2814 09:42 / 05.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021