1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сийрат суҳбатларига марҳабо!

15:12 / 09.10.2021 1912 pdf Ўқиш режими + -

Рабиъул аввал ойи ҳар мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга қадам қўйганлар. Шу боис, Ислом уммати севикли набийлари таваллуд топган бу ойни ўзгача эътибор билан кутиб олиб, шодиёналикда ўтказадилар.

Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили рабиъул аввал ойида мавлид анжуманларини ташкил қилиб, ўзлари бош бўлиб, уни кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказар эдилар. Мавлид анжуманларида юртимизда кўзга кўринган аҳли илмлар, имом-хатиблар, қори домлалар, узоқ-яқиндан келган сиз каби азиз меҳмонларнинг иштирок этиши, маърузалар, хатми Қуръонлар қилиниши, салавотлар, нашидалар айтилиши ўша бахтиёр кунларимиздан буён гўзал анъанага айланиб қолди.

Бу йилги сийрат йиғинида кўпчилик мусулмонлар иштирок этиши учун «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» ҳазратларининг номлари берилган мажмуада «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблар табиби» шиори остида сийрат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган. Мақсадимиз ‒ ушбу масжидни бино қилишда бош-қош бўлган азизларимизнинг амал дафтарларига ҳам қилинадиган тиловату зикрлардан мўл-кўл савоблар ёзилса, бу савоблардан уларнинг ўтган ота-оналарига, устозларига савоблар етса, эл-юртга баракага сабаб бўлса, кўпчилик баҳраманд бўлиб, илм-маърифатимиз юксалса...

Сийрат сабоқлари ҳижрий 1443 сана 4 рабиъул аввал, милодий 2021 йил 10 октябрдан ҳафтанинг якшанба ва пайшанба кунлари шом намозидан сўнг бошланиши режалаштирилган. Унда асосий маърузалар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблар табиби» шиори остида бўлиб ўтади. Маърузалар юртимиздаги таниқли аҳли илмлар тарафидан илмий‑оммабоп услубда тақдим этилади.

Тадбирда араб ва ўзбек тилидаги нашидалар ҳам ўрин олган. Шунингдек, эркаклар учун хонақоҳ ва пастки қаватда, аёллар учун махсус жой ҳозирланади. Ушбу сийрат анжумани барча учун очиқ. Суҳбатлар ижтимоий тармоқлар орқали жонли тақдим этиб борилади.

Марҳамат сийрат сабоқларидан баҳра олинг!

Мавзуга оид мақолалар
Биринчи марта ҳижобли муслима Буюк Британиядаги шаҳарлардан бирига ҳоким этиб тайинланди. Асли келиб чиқиши Сомалили бўлган Аркҳио Исмаил Ислингтон шаҳар давоми...

2083 15:50 / 31.05.2019
Масжиди Набавийга ўтган ҳафтада олти миллион уч минг зиёратчи ташриф буюрди. Бу ҳақда IslamNews нашри хабар берди. Жумладан, 127 мингдан ортиқ киши Расули Акрам давоми...

1636 11:00 / 23.11.2023
Айни кунларда пойтахтда маданий мерос ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик тадбирларида хориждан бир қатор олимлар иштирок этмоқда. Улар орасида Темурийлар уюшмаси давоми...

2366 16:34 / 04.07.2023
Қурбон Ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени тонги соат 0300 дан иш бошлайди Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида Тошкент метрополитени соат 0300 дан 1000 давоми...

1498 12:35 / 12.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021