1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Умарали эшон – Нақшбандия тариқатининг олим ва мударриси (учинчи мақола)

11:00 / 17.10.2021 2034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яккатут жоме масжидига асос солиниши

Ушбу воқеадан хабар топган Қўқон хони Худоёрхон 1858 йили Эшон ҳазратларини зиёрат қилгани келади. Хон қандай илтимос ёки талаби борлигини сўрайди. Шунда Умарали эшон қишлоқ аҳлининг емак-киймакдан ҳеч бир камчилиги йўқлиги, фақат масжидларида жума намозини адо этишга рухсат берилса кифоя эканлигини айтадилар.

Худоёрхон Умарали Эшоннинг бу илтимосига кўра, иноятнома, яъни рухсатнома ёздириб, остига муҳр уриб беради. Ушбу учрашувдан сўнг Умарали Эшон хонақоҳлари ёнидаги масжидда жума ва ҳайит намозлари адо этиладиган бўлди. Худоёрхон ўзи қурдирган мадрасада эшон ҳазратдан ҳафтада икки кун толиби илмларга мударрислик килиб, илм зиёсини ёйишларини буюрди. Юқоридаги воқеа қишлоқ гузарининг кенгайиши, файзли ва обод бўлишига сабаб бўлди. Мазкур ҳодисани тасдиқловчи ҳужжатлар ҳозиргача архивларда сақланиб қолган.

Маълум вақтдан кейин Худоёрхон Эшон бувага қозилик қилишларини айтади. Умарали Эшон Хонга рад жавобини беради. Бу воқеадан сўнг Умарали Наманганга кўчиб кетади. У даставвал Ахси атрофидаги Қоратепа қишлоғида, кейин Наманган шаҳрининг Баҳодирхон эшон маҳалласида, охири Қумқўрғон деган жойида истиқомат қилади. Ҳазрат эшон умрининг охирги йилларида она юрти Қўқонга қайтади ва Яккатутда истиқомат қилади. 1923 йили 93 ёшларида оламдан ўтади. Қабри ҳозирда Учкўприк тумани, Яккатут қишлоғи, масжиддаги катта тут дарахти остига қўйилган.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил илмий тадқиқотчи.

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақиҳ, аллома, муфтий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ибн Насрувайҳ ибн Сахтом ибн Ҳарсама Ғаззий Самарқандий Ҳанафий.Умрларининг охирида ҳаж қилганлар.Бағдод ва давоми...

2438 15:00 / 13.12.2020
Тўлиқ исми шарифи ndash Нуриддин Алий ибн Султон Муҳаммад алҲаровий алМаккий алҳанафий, алҚори номи билан танилган.Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳи қироат давоми...

6082 22:00 / 27.04.2017
Жалолиддин қори 1904 йил Наманган шаҳри Сардоба даҳаси собиқ .Йикчи, кўчаси ҳозирги .Исфархон, савдо мажмуасининг орқасидаги эски маҳаллада дину диёнатли, зиёли давоми...

2270 14:00 / 02.12.2022
Исмоил ибн Абдуллоҳ ал Хузоий менга мана бу ривоятни айтиб берди.Басра аҳлидан, Муҳолаба уруғидан бўлган бир киши Бармакийлар даврида баъзи юмушлар билан давоми...

3981 17:02 / 24.12.2022