1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Бирор тун йўқки, ҳабибим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрмасам...

12:19 / 19.10.2021 3088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Ер юзи аҳли Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик рисолати билан юборилишидан кўра буюкроқ неъматни ҳали кўрмаган.

-Умр карвони ўтиб бўлди дея ўйлай бошлаган инсон Аллоҳнинг дини Исломга даъватини қирқ ёшда бошлаган, ёши эллик учга тўлганда юртидан Мадинага ҳижрат қилган ва олтмиш бир ёшида Маккани фатҳ қилган инсонга бир қарасин. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад!

-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа инсоннинг комиллиги нуқсон ва камчиликдан юзага келган камолотдир.  У зотнинг комиллиги эса, комилликдан юзага келган камолотдир.

-Ҳижрий сананинг биринчи йилида у зот ва унинг соҳиби Абу Бакр Савр ғорида яшириниб ўтиришарди. Улар у ерга қурайш мушрикларидан қочиб чиқишган эди... Орадан юз йил ўтгач эса, шарқда Хитойдан бошлаб,  ғарбда ҳатто, Франциягача бўлган ҳудудларда масжидлар минораларидан азон саси тараларди.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад!

Агар ҳаёт қаршисида танг аҳволга тушиб, тушкун қолсангиз, Ҳабибимизга салавот айтишга ошиқинг. Маҳзун кимса у зотга салавот йўллар экан, Аллоҳ унга рўшнолик, ташвишдан қутулиш йўлини насиб қилади.

Саллаллоҳу алайҳи васаллам! Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад!

-Бундан 1400 йил муқаддам Ислом бир инсон, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали тарқалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу иш, яъни Ислом кеча ва кундуз етадиган жойгача албатта етиб боражак», деганлар. Ибн Ҳиббон ривояти. 

Кеча ва кундузи етиб борадиган жойгача – курраи заминнинг ҳар бир минтақасига деганларидир. Ушбу ваъда ҳақиқатда тасдиғини топди.

-Буюк саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Бирор тун йўқки, ҳабибим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрмасам» дея йиғлаб юбордилар.

-Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимнинг ҳимоясига муҳтож эмаслар. Лекин ҳар бир киши иймонини мустаҳкамлаш учун у зотни ҳимоя қилишга муҳтождир!

Arabic.uz ҳикматлари асосида Бобур Аҳмад тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
224Одам ёллар ҳар сафар, Ҳадича савдо учун,Бунга тайёр кўпчилик,бир мунча фойда учун,Хиёнатлар қилар кўп, бу эрлар нафси учун,Амонатдор пок Зотни, кўрсатиб қўйди давоми...

5256 11:53 / 20.12.2017
Зулмат тўрин ёриб бир нур келаётир,Худди денгиз тубидан дур чиқаётир.Сокинликни бузди бир товуш охир,Расулуллоҳ келмоқдалар, РасулуллоҳДилда таҳлил, тилда давоми...

2517 17:30 / 07.10.2021
Бизга оламларга раҳмат ва инсоният учун гўзал ўрнак қилиб Расул юборган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинОламларга раҳмат бўлган, башарият учун энг олий давоми...

4598 10:33 / 11.12.2017
2729. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийдан биринчи бошланган нарса уйқудаги ҳақ туш бўлди. У зот қандай туш давоми...

5738 21:16 / 15.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021