1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро Қуръон мусобақаси совриндори муносиб кутиб олинди

21:47 / 01.11.2021 2726 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистонда бўлиб ўтган «Қуръон баҳори» номли халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиб, учинчи ўрин билан тақдирланган эди. Ҳабибуллоҳ қори 2021 йил 1 ноябр куни юртимизга қайтиб келди.

Яқинда Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида янги очилган «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими юртимиз қориларини халқаро Қуръон мусобақаларига муносиб тарзда тайёрлаб боришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Жумладан, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномасида «диний таълим муассасалари талабаларининг халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этишини Халқаро алоқалар бўлими билан ҳамкорликда ўрнатилган тартибда амалга ошириш» ҳамда «диний таълим муассасалари талабаларининг Қуръони Карим ва тажвид бўйича билим савиясини халқаро даражага кўтариш юзасидан малакали мутахассислар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш» тегишли бандлар билан белгилаб қўйилган.

Ушбу эзгу мақсад йўлида бугун илк қадамлар ташланди. Мазкур бўлим мудири Шайх Алижон қори ташаббуси ва тавсиялари асосида «Имом Бухорий» номидаги Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари орасида кичик танлов ўтказилиб, халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этадиган қорилар саралаб олинди. Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов ҳам мазкур танлов асосида сараланиб, Қирғизистонда бўлиб ўтган «Қуръон баҳори» номли халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун раҳбариятга тавсия қилинган эди.

Бугун вакилимиз зиммасидаги масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда Президентимизнинг ҳамда Муфтий ҳазрат бошчилигидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ишончини оқлади. Ҳабибуллоҳ қори халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этган 11 мамлакатдан ташриф буюрган қорилар орасида фахрли учинчи ўрин билан тақдирланди.

Шубҳасиз, бу ғалаба диний соҳадаги ислоҳотларнинг самараси! Бу ғалаба — Янги Ўзбекистоннинг янги манзараси!

Аллоҳ таоло бундай ғалабаларнинг сонини ва сифатини янада зиёда қилсин! Динимиз учун ислоҳотлар олиб бораётган раҳбарларимизга Аллоҳ азза ва жалланининг Ўзи мададкор бўлсин!

Манба: AlQuran.uz

Мавзуга оид мақолалар
АҚШда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги давоми...

2021 20:15 / 02.11.2022
Малайзиянинг Путражая шаҳрида жойлашган Путра масжиди оч пушти рангга эга бўлгани учун ноёб ибодат жойи ва қисман муҳим сайёҳлик маскани ҳисобланади. Бинонинг давоми...

2260 09:30 / 08.04.2021
Ҳукумат қарори 495сон, 25.09.2023 й. билан .Диний бағрикенглик, кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, давоми...

1802 15:43 / 27.09.2023
2022 йил Ирландиянинг Галуэй шаҳрида янги туғилган чақалоқлар орасида энг машҳур исм Муҳаммад бўлди. Бу ҳақда islamportal.ru манбаси хабар берди. Авваллари ушбу шаҳарда давоми...

2415 14:31 / 09.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021