1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Жаннатни сотиб олса бўладими?

14:00 / 02.11.2021 2511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз ибн Ҳажар зикр қилади:

Сунан соҳиби Имом Абу Довуд кемага минган эдилар. Сузиб кетаётганларида соҳилдаги бир кишини аксиргани ва «Алҳамдулиллаҳ» дея ҳамд айтганини эшитдилар. Кема соҳибини чақириб қўлига бир дирҳам бердилар ва ўша аксирган одамга «Ярҳамукаллоҳ» дея етказиб қўйишини сўрадилар. Қайтиб келгач, кемачи бунинг сабабини сўраганди, у зот: «Шоядки, менга «яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу баалакум!», дея жавоб айтаётган вақтида у дуоси ижобат бўлувчи инсон бўлса!», дедилар.

Уйқуга ётганларида бир овоз: «Эй кема аҳли, албатта Абу Довуд жаннатни бир дирҳам эвазига сотиб олди!» дея жар солди.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ушбу ривоятга яна қўшимча қиладилар: «Киши озгина бўлсада яхшиликни келтиришида рад этмаслиги ва оз бўлсада ёмон ишдан четланишда бўлиши лозим. Чунки у Аллоҳ таоло қайси бир ҳасаноти ила уни раҳм қилишини ва қайси бир ёмон амали учун унга қаттиқ ғазаб қилиши мумкинлигини билмайди.

«Фатҳул Борий»дан

Манба: arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом, хатиб Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳяд Кушоний. Изоҳ Кушон ndash Самарқанддан 12 фарсах узоқликда жойлашган Суғд шаҳарларидан бири. Санкабос давоми...

2184 11:00 / 09.08.2021
Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати муносабати билан бир қатор дунёнинг машҳур уламолари ушбу давлатга ташриф буюрдилар. Ана шундай давоми...

11378 23:15 / 24.11.2022
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм азЗобий анНисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиулаввал ойининг учинчи куни таваллуд давоми...

4779 21:58 / 27.04.2017
23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қоралансада, Европада эътироф этилган жадид ndash Мунаввар қорининг қисқагина умр давоми...

6279 11:41 / 07.01.2024