1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Йўл ҳаққи намозга қараб берилади

10:00 / 04.11.2021 2570 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ота гапириб беради: «Мен фарзандларимни йўл хаққисини икки қисмга бўлдим: «Тонгги ва тунги» йўл хаққилари. Эрта тонгдаги йўл хаққи мактабга транспортда етиб олиш учун, ундан ортиқча эмас. Иккинчи тунги йўл хаққи «Намоз йўл кираси» деб номлар эдик. Унга фарзандларим ҳуфтон намозини ўқиб, сўнгра барча намозларини қолдирмай адо этишганда эришишади. Агар кимнингдир бирор намози қолиб ўқилмаган бўлса, у ўша куни йўл хаққидан маҳрум бўлади. Оқибатда, мактабида егуликсиз қолади. Мана шу йўл билан мен фарзандларимни намозини муҳофаза қилишга ундадим».

Бир ота гапириб беради: «Фарзандим намозини тўлиқ адо этадиган бўлса, йўл хаққи олишини келишиб олдик. Агар битта намозини қолдирса, мен йўл кирасининг бешдан бир қисмини олиб ташлайман. Агар икки намозда камчилик қилиб қўйса, бешдан икки қисмини олиб ташлайман. Агар тўлиқ ўқимайдиган бўлса, шу тарзда камаяди. Агар тўлиқ ўқиса, йўл хаққини тўлиқ олади. Шу йўл орқали фарзандимни ҳафтада ўттиз бешта намозни йўл ҳаққисини тўлиқ бераман».

Бир йигит айтади: «Онам мени намозга меҳримни қўйдириб, уни севиб ўқийдиганлардан қилдилар. Ҳар сафар масжиддан қайтганимда мени чиройли тарзда табассум билан кутиб олар эдилар. Мендан рози эканликларини сездирган ҳолатда елкамни қоқиб, бошимни силар эдилар. Намоз ўқаётганим учун мени дуо қилиб қўяр эдилар».

Эй тарбия берувчи, фарзандингиз намоз ўқиб бўлганидан сўнг уни хурсанд қилиш учун чиройли йўл ўйлаб топинг!

Қизлардан бири айтади: «Биз ёш бўлганимизда отам ҳар куни ишдан қайтганларида «Намоз ўқидингизми?» деб сўрар эдилар. Агар ҳамма намоз ўқиганини билсалар барчамизни йиғиб, қизиқарли эртаклар айтиб берар эдилар. Агар орамиздан бирортамиз намозни тўлиқ ўқимаганимизни билсалар, хафа бўлар ва ўша куни эртак ҳам айтиб бермас эдилар. Отамни олдиларида ўтириб эртак эшитиш барчамизга ёқимли бўлгани учун у сиз қолмаслик мақсадида биз бир-биримизни намоз ўқишга ундаб, шижоатлантирар эдик».

Йигитлардан бири айтади: «Мен ёшлигимда қиссаларни жуда ҳам яхши кўрар эдим. Отам ҳар бир намозга бир ҳикоя гапириб берар эдилар. Мени чақириб: «Кел бугун мен билан намоз ўқиганинг учун чиройли эртак айтиб бераман», дер эдилар.

Фарзандингни намозга шижоатлантириш учун қандай эртак ва қиссаларни айтиб берасан?

Умр йўлдошинг билан шу саволни мукаммал ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сени, албатта, саволга жавоб топишингга муваффақ қилади ва болангни намозга шижоатлантиришинг учун ўзгача услуб билан илҳомлантиради.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозни қиблага, Каъбаи Муаззамага юзланиб ўқиш фарздир. Бўлмаса, намози намоз бўлмайди.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

6725 05:00 / 09.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда дуо қилиб .Эй, бор Худоё, албатта, мен Сендан қабр азобидан дўзах давоми...

6769 05:00 / 04.01.2017
Амр ибн ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари давоми...

6775 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради, Анкабут сураси, 45оят.Бузуқлик хунук амалларга қўл уришдир. Масалан, зино каби. давоми...

2717 10:32 / 01.12.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021