1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Суҳбат: Исломда йўл ҳаракати қоидаси борми?

15:26 / 16.11.2021 2001 pdf Ўқиш режими + -

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси нашри «DIALOG» лойиҳаси кўрсатувида «Йўл ҳаракати фиқҳи» китоби муаллифи «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, islom.uz портали раҳбари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат қурди.

Унда суҳбатдошнинг «Йўл ҳаракати фиқҳи» китобининг ёзилиш сабаби, Марказий Осиё минтақасидаги тартиб интизом ва ғарб мамлакатларидаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши ва уларнинг таҳлили, баъзи мусулмон давлатларда ушбу қоидаларга риоя қилиш савияси паслиги, аждодларимизнинг одоб-ахлоқ борасида бутун дунёга намуна бўлганлари, илм-маданият нурини таратганлари, бетартиб бўлган халқдан буюк зотлар чиқмаслиги, бироқ авваллари биз мусулмонларда мавзуга доир асослар бўлгану, шу асосларни тикласа бўлармикин каби муҳим маълумотлар берилган.

Хусусан, бугунги кунда кўп мунозараларга сабаб бўлаётган, барчамизни кўнглимизни хира қилаётган мавзу — йўл ҳаракати қоидабузарларининг кўпайиб бораётгани, шу ўринда ота-онанинг фарзандига чиройли ҳулқ билан ўрнак бўлиши, йўл маданиятига оид масалаларда суҳбатдош ўз муносабатини билдириб ўтган.

Жумладан, ҳайдовчиларнинг сабрсиз ҳолатда сигнал чалиши ёки бақириш ҳолати юртимизнинг чекка ҳудудларида кўп учраши, Қуръон ва ҳадисда бақириш мумкин эмаслиги, баланд овозда гапириш Қуръонда эшшакнинг ҳанграшига ўхшатилгани, инсонларга озор бериш яхши эмаслиги, ёшларнинг шаклланиш жараёни ушбу суҳбатдан ўрин олган.

Барча азизларимизга ушбу суҳбатни кўришни тавсия қиламиз.

- https://youtube.com/watch?v=XwnrbpGvu9g&t=4s

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётликларида қурилган масжид яқин келажакда Ҳиндистонда очилади.Мусулмонлар масжиди Ҳиндистон ярим ороли давоми...

2731 11:00 / 30.09.2021
Бугун 6 декбарь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони карим ndash Мусҳафи шарифrdquoнинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқарилди. Бу Мусҳафнинг давоми...

3263 10:10 / 06.12.2018
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1932 22:09 / 18.07.2023
Аввал хабар берганимиздек, 15октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ndash тинчлик ва эзгулик диниrdquo мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди. Бугун, давоми...

919 11:13 / 16.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021