1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний ким бўлган? (учинчи мақола)

15:00 / 19.11.2021 2734 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1915 йили Атоуллохон тўранинг васиятларига мувофиқ, Ҳожимат эшон Гумбаз масжидини тиклади. Ҳожимат эшон юрт ободлиги, халқ фаровонлиги ва дин равнақи йўлида улкан ишларни амалга оширган шахс сифатида тарихда қолди.

Туркистонда совет режимига қарши кураш намояндаларидан бири, Туркистон миллий озодлик ҳаракати етакчиси, муваққат Фарғона ҳукумати раиси Мадаминбек қўрбоши (1918-1920) ва унинг маслакдошлари бўлган 300га яқин қўрбошилар Ҳожимат эшонга байъат қилишган.

Ҳожимат эшон аҳолига ўтказилган жабр-зулм, халқни хўрлаш ва азоблаш каби манфурликлар қилган шўро ҳукуматига ишонмайди. У оддий инсоний хуқуқлар тикланиши тарафдори бўлган. Совет ҳукумати томонидан архив ҳужжатлари ва миллий озодлик ҳаракатининг моҳиятини сохталаштириб, ҳаракатни босмачилик ҳаракати, унинг қатнашчиларини эса босмачилар тарзида нотўғри талқин қилинади.

Шўролар 1922 йили Ҳожимат эшонга пухта ўйланган хиёнаткорона фитна уюштиради. Натижада, у мазкур хоинлар фитнаси қурбони бўлади. У Яшиқ қишлоғидаги Эшонтўпи маҳалласида жойлашган хонақоҳига дафн этилади.

Ривоятларга кўра, ўша ерда кўплаб кароматлар зоҳир бўлган. Ушбу маълумотларнинг кўпи у зотнинг авлодлари, набиралари томонидан нақл қилинган, баён этилган.

Совет ҳукумати 1934 йили Ҳожимат эшоннинг 4 та ўғлини ва бир неча халифаларини топиб олиб келишади. Қабрни очиб, эшон бува жасадларини тобутга солиб, бобо Саййид ёнларига қайта дафн этишади.

Ҳозирги кунда Ҳожимат эшон қабрлари Норин тумани, Ўлмас қишлоғидаги бобо Саййид бува қабристонидадир .

Ҳожимат эшоннинг оиласи ва фарзандлари, унинг авлодлари Тошкент, Наманган, Андижон ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод туманида истиқомат қилади.

Ҳожимат эшон 4 аёлга уйланган. Унинг ҳамма аёллари наманганлик бўлган. Бизда фақат кичик аёли Осиё ойим тўғрисида маълумот бор холос. Осиё ойим мулла Тожиддин қорининг синглиси бўлган. Ҳожимат эшон Осиё ойимга 60 ёшида уйланган. Осиё ойимдан 7 ўғил, 2 қиз фарзанд кўрган. Иккинчи аёлидан 3 ўғил, учинчи аёлидан эса битта фарзанд кўрган. Унинг 3 аёли инқилобдан аввал оламдан ўтган. Бу аёлларидан жами 11 та ўғил, 2 та қиз фарзанди бўлган.

Ўғиллари: Абдуллоҳ эшон, Абдулхақ эшон, Абдураҳмон эшон, Абдуғани махсум, Абдулҳай махсум, Эшонхон махсум, Муҳаммад Росулхон махзум, Хуршидхон махзум, Ҳусанхон махсум, Ҳасанхон махзум.

Ўғилларидан 3 таси қатағон қилинган, 2 таси иккинчи Жаҳон урушида халок бўлган. 2 таси шўроларга қарши курашда шаҳид бўлган, 1 таси ҳижрат қилган.

Қолган 3та ўғли Абдураҳмон эшон Андижонда яшаб қолган. Абдулҳай эшон ва Муҳаммад Росулхон эшонлар ҳозирги Жалолободда истиқомат қилиб, Ҳожимат эшоннинг авлодлари давомчиси бўлиб қолишган .

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи,

Чиноз тумани Олмазор қўрғони.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом, муҳаддис Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мусо Бухорий Малоҳимий.Найсобур ва Бағдодда .Рафъул ядайн, ҳамда .АлҚироату халфал имом, китобларини давоми...

2018 11:23 / 13.09.2021
Умарали Эшоннинг оиласи ва фарзандлари ҳақидаБиз ўз бобокалонимиз тарихини излаб жуда кўп суриштирув ишларини олиб бордик. Умарали эшон яшаган даврдаги бошқа давоми...

2374 18:00 / 18.10.2021
19 асрнинг иккинчи ярмида аҳли солиҳ ва аҳли сафолар юрти бўлмиш Шўркент ҳозирги Янгиқўрғон ноҳиясида Абдурраззоқ Дадхоҳ хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келди. давоми...

3119 14:00 / 16.05.2022
Шайх Муҳаммад Аввома 1940 йилда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. 1953 йилдан шайх Муҳаммад Салқинийнинг дарсларида иштирок эта бошлаган. Айни пайтда шайх давоми...

6483 12:57 / 19.09.2018