1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Пашшанинг бир қанотида касаллик бошқасида шифо бор

17:00 / 20.11.2021 4458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳашаротлардан фойдаланиб антибиотик олиш соҳасидаги тажрибалар 20 асрнинг бошларида бошланган. Тажрибалар ичидаги энг ғаройиби Австралияда Жуан Кларк томонидан ўтказилган тажрибадир. У шундай натижага эришган: «Пашша танасининг ташқи қисмида бир қанча касалликларни муолажа қилишда ишлатиладиган антибиотик бор экан. Яъни, пашшада шифо бор»!

Тажрибалар давом этди. Олимлар бу соҳада кўплаб тажрибалар ўтказиб, пашша ўзида кўплаб касалликларни ва шу билан бирга кўплаб антибиотикларни кўтариб юришини, пашшанинг ўзидаги антибиотиклар ундаги касалликларга қарши муолажа воситаси эканини аниқладилар. Шунинг учун пашша ўзи ташийдиган касалликларга чалинмас экан. Бу мантиқий иш. Чунки танасининг ташқи сатҳида зарарли бактерияларни кўтариб юрадиган пашша ўлиб кетмаслиги, ҳаётини давом эттириши учун шу бактерияларга қарши курашадиган моддаларни ҳам кўтариб юриши керак бўлади. Аллоҳ таоло пашшага ато этган бу моддалар пашшанинг зарарли вирус ва касалликлардан сақланишига хизмат қилади.

Олимларни ҳайратга солган ҳодисалардан яна бири пашшадаги антибиотикни олиш усулидир. Антибиотикни олиш учун пашшани суюқликка ботириш лозим экан. Чунки антибиотик пашшанинг ташқи сатҳида ва қанотида жойлашган.

Ушбу маълумотлар яқин йиллар ичида аниқланди. Ғарб олимлари бу маълумотларни келтираётганларида ажабланиб, ҳайрон бўлиб келтирадилар. Чунки бу нарса улар учун янгилик. Мавзуга алоқадор тадқиқот ҳақидаги мақолалардан бирида шундай жумлалар бор эди: «Пашшалар юзаси – бу инсон антибиотикларни топишни тасаввур қиладиган охирги нарсадир».

Бугун рус шифокорлари пашша воситасида янгича даволаш усулини ривожлантиришга уринмоқдалар. Чунки улар пашша ўзида кўп моддаларни сақлашини, анъанавий дорилардан кўра бу моддалар тузалишда кўпроқ самара беришини мулоҳаза қилдилар. Улар «Ушбу янгича даволаш усули тиббиёт оламида инқилоб бўлишига сабаб бўлади» демоқда.

Демак, бизнинг олдимизда иккита илмий ҳақиқат турибди:

1. Пашшанинг ташқи сатҳида микроб ва вирусларни ўлдирадиган антибиотиклар бор.

2. Мазкур антибиотикларни олишнинг энг афзал усули пашшани суюқликка ботиришдир.

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу ҳадисларига эътибор беринг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг ичимлигига пашша тушиб қолса, уни ботириб олиб, сўнг ташлаб юборсин. Чунки унинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бордир», дедилар». 

Бухорий ривоят қилган.

Бу ҳадисда пашша тушган таом ва ичимлигимизни ташлаб юбормаслигимиз учун бизга Набавий таълим, тавсия берилмоқда. Пашшанинг қанотидан таомга тушган зарарни бартараф этиш учун пашшани тўлиғича таомимизга ботиришимиз кифоя. 

Тадқиқотчи Кларк шундай деган: «Биз антибиотикларни илгари ҳеч ким кутмаган жойда қидирмоқдамиз». Бу тадқиқотчи ва унга ўхшаганлар раҳмат Пайғамбари бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин пашшанинг қанотида антибиотик борлигини айтиб қўйганларини ё билмайди ёки эсидан чиқариб қўйган. 

Аллоҳ таоло қодир Зот. У кичик бир махлуқининг бир қанотига касалликни, бир қанотига шифони жо қилиб қўйган ва бу илмий ҳақиқатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирган.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласидан

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Япониянинг .Ўқ поезд, номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги давоми...

3695 18:38 / 21.02.2024
. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар .Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм,, дер давоми...

2935 09:00 / 25.05.2021
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани давоми...

2798 10:30 / 06.07.2021
Электрли илон балиқЭлектрли илонбалиқ денгиз жониворлари орасида энг катта кучланишда ток чиқарар экан.Кичик ҳажмдаги илонбалиқ ўзидан ов пайтида 350 вольт ток давоми...

2801 09:00 / 02.10.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021