1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бойлик ва фақирликнинг таърифи

17:00 / 22.11.2021 3168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр, молнинг кўплигини бойлик деб ўйлайсанми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Молнинг камлигини камбағаллик деб ўйлайсанми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳақиқий бойлик қалбнинг бойлигидир, ҳақиқий камбағаллик эса қалбнинг камбағаллигидир. Кимнинг қалби бой бўлса, дунёда дуч келган нарсаси (қийинчиликлари) унга зарар қилмайди. Кимнинг қалби камбағал бўлса, дунёни қанча кўп тўпламасин, фойда бермайди. Зиқналиги унга зарар етказади, холос».

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки қалбнинг бой бўлиши, нафснинг Аллоҳ берган ризққа қаноат қилишидадир.

2. Ҳақиқий фақирлик мол-дунёнинг озлигида эмас. Қалбни фақирлиги Аллоҳ берган ризққа қаноат қилмасликдадир.

3. Қалби бой одам дунёнинг машаққатларига, етишмовчиликларига парво қилмайди, чунки у Аллоҳ ажратган ризққа қаноат қилади, шунга рози бўлади, ризқни берувчи ҳам, уни тортиб қўювчи ҳам Раззоқнинг Ўзи эканига қаттиқ ишонади.

4. Қалби фақир кимса эса Қоруннинг хазиналари берилса ҳам қаноат қилмайди, ҳаётидан нолийди, норози бўлади, боридан ҳам кўпроғини хоҳлайди, чунки у бу бойликларга ўз меҳнатим билан эришдим деган фикрга бориб қолади, Аллоҳ асрасин. Бундай одамнинг зиқналиги бошига етади.

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши донишманддан .Эркаклар ҳам йиғлайдими,, деб сўради. Донишманд .Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди, деди. Бояги одам .Эркаклар қачон йиғлайди, деб сўраган эди, давоми...

3452 11:30 / 24.03.2022
Падари бузрукворим муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний қуддиса сирруҳ бир воқеани сўзлаб бердилар. Аллоҳнинг валийларидан бири қаергадир кетаётган эдилар. Кимлардир у давоми...

1317 12:43 / 11.06.2025
Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳ туш кўрибди. Унинг тушида барча тишлари олдида тўкилиб кетган эмиш. У томоша қилиб ўтирган эмиш. Подшоҳ таъбирчиларнинг биридан давоми...

3057 17:01 / 09.03.2022
Инсонга умри давомида китобдан содиқроқ дўст топилмаса керак. Китоб гапирмайди, лекин сизга жуда кўп нарсани ўргатади. Бу борада уларни ўзига хос устоз дейиш ҳам давоми...

4571 09:23 / 28.01.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021