1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис ихлосмандлари диққатига!

20:00 / 23.11.2021 1274 pdf Ўқиш режими + -

Қадрли диндошлар!

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида яна ҳадис дарслари давом этади!

Масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан «Шамоили Муҳаммадия» асари тақдим этилиб, хатмонаси ҳам катта шукуҳ билан ўтганидан хабарингиз бор.

Хушхабар!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини санад билан эшитишни соғинганлар учун Имом Нававийнинг «Арбаъин» дарслари бошланади.

2021 йил 26 ноябрь, жума куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида хуфтон намозидан кейин соат 18:50 да Имом Нававий, «Арбаъин» асари ва санад ҳақида гап борадиган муқаддима суҳбатига таклиф этамиз.

Асар санад орқали ўрганилади ва иншааллоҳ асар тугагач, хатмонада санад тақдим қилинади. Лекин бу сафар шартлар қуйидагича:

Қатнашувчилар 3 хил даражадаги ижозаларга эга бўлади:

1. Арабча ва ўзбекча матнларни ёдлаб берган киши имтиҳондан ўтказилади ва унга тўлиқ ижоза берилади.

2. Ўзбекча матнни ёдлаган киши, имтиҳон қилинади ва иккинчи даражали ижоза берилади.

3. Дарсларда қатнашганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади (бунга онлайн кузатганлар ҳам киради). Шунингдек, дарслар тугагандан сўнг видеоларни тўлиқ кўриб чиққанлар учун ҳам (буларга иккинчи даражали гувоҳнома) гувоҳнома берилади.

Дарсда ўқиладиган ҳадиснинг арабча ва ўзбекча матни ёзилган pdf файл ҳафтанинг ҳар душанба куни @hazratim_uz каналида тақдим этиб борилади.

Дарс сўнгида иштирокчилар учун вазифалар берилади.

Дарслардан олинган фойдалар, фикр-мулоҳазалар, таклифларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: t.me/masjiddarslari_bot.

Ҳар бир ўтган дарс бўйича саволларни ҳам ҳафтанинг сешанба кунигача қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин. (t.me/masjiddarslari_bot).

Савол юборишда қуйидаги шартларга риоя қилинг:

1. Савол ўтган дарс ҳақида бўлиши;

2. Савол аниқ ва қисқа бўлиши;

3. Савол юборувчининг исм-шарифи ва телефон рақами кўрсатилган бўлиши.

Берилган саволларга ҳар келгуси дарсда жавоб берилади.

«Арбаъин» дарслари islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн тарзда эфирга узатилади.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар давоми...

1386 16:12 / 16.02.2024
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент ислом институт ректори Уйғун домла Ғафуровнинг волидаи муҳтарамалари Дилбар ҳожи она вафотлари давоми...

1661 11:45 / 02.11.2020
Саудия Арабистони Фаровонлик бош бошқармаси Қуръони карим ва азоннинг энг яхши тиловати танловининг биринчи босқичида 162 та мамлакатдан 13 минг вакил иштирок давоми...

2717 10:30 / 26.06.2019
2019 йилда Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида Брайл алифбосида рус ва татар тилларида Қуръони каримнинг тафсири босилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2525 17:04 / 03.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021