1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сен барчасини қила оласан!

18:30 / 06.05.2022 5541 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли кампир набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини ёлғиз ўзи кўтариб уни чиқариб олишга муваффақ бўлади.

Лора оғир атлетикачи эмас, бирор марта спорт залига кирмаган ҳам. Аксинча, оддий бува эди. Суяклари оғришидан шикоят қилар, бўғимлари зирқирашидан зорланар эди. Аммо набирасининг қўли машина ғилдираги остида эканлигини кўргач қаердандир унда куч пайдо бўлди.

Журналист Чарльз Горфильд у билан учрашди. Кампир хафа эди. У билан гаплашишни истамас эди. Журналист унинг хафалиги сабабини билиш учун ялиниб туриб олгач кампир рози бўлди. Зеро, кампир мўъжизага ўхшаш ишни бажарган эди. Агар бу ҳолат тасвирга олинмаганида қари кампирнинг машинани кўтарганига ҳеч ким ишонмас эди.

Кампир деди:

«Мен хафаман. Чунки ҳаётим ниҳоясига етиб тугай деб турганида ҳаётнинг сирини кашф қилдим. Агар биз ўз кучимизга ишонсак, ўзимизда рағбат бўлса мўъжизалар яратишга қодир эканмиз. Набирамнинг қўли машина ғилдираги остида турганини кўрган пайтимда уни кўтаришимга ҳеч шубҳа қилганим йўқ. Мен буни машқ қилмаган эдим. Аммо мен шу лаҳзада машинани кўтаришимга тамоман ишонган эдим. Ўтган икки кун мобайнида олдинги ҳаётимни кўз олдимга келтирдим. Кўп ишлардан мени муваффақиятсизликдан қўрққаним қайтарган экан. Энди аниқ бўлдики, мен уларга қодир эканман. Аммо ўша пайтда ўзимга ишонмас эдим. Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишидадир»!

Бу воқеадан оладиган хулосамиз қуйидагича:

Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишида экан. Ўзинг ёрдам бермасанг ҳеч ким сени ерга қулата олмайди. Аксинча, ўзингга ишонмасанг ҳеч ким сени муваффақият сари етаклай олмайди. Ҳаётдаги йўлимизни ўзимизга бўлган қарашимиз белгилайди!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди .Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда давоми...

2350 07:00 / 29.12.2018
Сўзда яширин қувват бор. Ўша қувват билан кишини, ҳатто бутун бир жамиятни қўзғатиш, у ёки бу томон йўналтириш мумкин. Зотан, Ҳазрат Навоий айтганларидек, дунё ўзи давоми...

4215 23:59 / 19.03.2020
Дилдора тадбирда ҳаммани оғзига қаратиб, йиғилганларга маъруза ўқиган аёл билан йўли бир эканини билиб, дили бир оз хира тортди. Табиатан одамови, одамлар билан давоми...

4203 19:20 / 12.04.2019
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади .Ким фарз намозини ўқиса, унинг дуоси ижобатдир. Ким Қуръонни хатм қилса, давоми...

12410 15:00 / 21.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021