1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Эр-хотиндан ташаккурнома

17:00 / 30.11.2021 2787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз юритишда албатта, ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатлар эътиборидан сўз бориши турган гап. Оилаларимизнинг мустаҳкамлиги учун қайғуриш бурчимиз эканини англаб етиш ва бу борада қўлимиздан келган чора-тадбирларни кўриш ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Бу борада биринчи ўринда турадиган омил оилавий ҳаёт, эр‑хотин ораларидаги муносабатлар ва оила юритиш бўйича маданиятнинг етишмаслиги бўлса керак. Тўғрисини айтадиган бўлсак, ўсиб келаётган ёшларга, бўлғуси келин-куёвларга турмуш маданиятини ўргатиш умуман йўлга қўйилмаган.

Яқинда интернетдаги савол-жавоб бўлимига бир мактуб келди. Мактуб соҳибаси ўзининг келин бўлганига икки ой муддат ўтгани, тўйдан кейин куёв билан ўзлари алоҳида яшаётганларига қарамай, орада тинмай жанжал бўлаётгани, нима қилишини билмай, маслаҳат сўраб, бизга мактуб ёзаётганини битган. Бунга ўхшаш ҳолатлар ҳар қадамда учрайди. Минг афсуслар бўлсинким, кўпчилик келин-куёвлар тўйдан кейин ўз хоналарида ёлғиз қолганларида, улар билан бирга оилавий ҳаёт ҳақидаги олинган асосли, ҳидоятли таълимотлар эмас, кўча-кўйда эшитган узуқ-юлуқ ҳашаки маслаҳатлар қолади.

Жамиятимизда келин-куёвликка номзод ёшларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини тартиб билан, керакли ҳажм ва савияда йўлга қўйишимиз жуда ҳам зарур. Бу масалада уламоларимиз ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишлари керак. Бошқа соҳаларнинг мутахассислари ҳам ўз йўналишлари бўйича керакли ҳаракатни қилишлари, чора-тадбирларни кўришлари лозим. Бу борада таълим ва маслаҳатлар тақдим қилувчи ўқув марказлари кўпайса, яна ҳам яхши бўлади.

Албатта, оилани қуриш, уни тутиш қай тарзда амалга оширилиши, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши кераклиги ва бошқа зарур нарсалар ҳақидаги динимиз таълимотларини олдиндан билиб, уларга ихлос билан амал қилиш ҳар бир мўмин‑мусмон учун, унинг бахт-саодати, оиласининг мустаҳкамлиги учун шартдир. Оилавий нохушликлар ва муаммоларнинг асли негизи ўша таълимотлардан бехабарлик ёки уларга амал қилмасликдир.

Бир қанча муддат илгари интернетдаги саҳифамизга мактуб келди. Бир бирдодаримиз салом-алик ва миннатдорчилик сўзларидан кейин қуйидагиларни ёзибди.

«Биз – эр‑хотин ажрашишга қарор қилиб, керакли ерларга аризамизни топшириб қўйган эдик. Иттифоқо, сизларнинг саҳифангизни очиб, оила рукнига кўзим тушиб қолди. Ундаги маълумотларни ўрганганимдан кейин ўзимнинг мусулмон эр эмаслигимни тушуниб етдим. Аста-секин ўзимни ўнглашга киришдим. Мендаги ўзгаришларни кўрган аёлим бунинг сабабини сўради. Унга саҳифани очиб, кўрсатдим. У ҳам оила рукнини ўқиганидан сўнг хатоларини тушуниб етди ва ўзини ўнглашга киришди. Энди эса, бизлардан бахтиёр оила йўқдай. Ҳозир иккимиз бирга ўтириб, сизларга ташаккурнома ёзмоқдамиз».

Албатта, ҳар бир нарсани тушуниб етиб, билим асосида олиб бориш кўп яхшиликларнинг манбаси бўлади. Оила, эр‑хотинлик муносабатлари жуда ҳам нозик нарсалар экани ҳаммага маълум. Шунинг учун бу муносабатларга жиддий қарашимиз ва уларни юқори савияда тутишга ҳаракатда бўлишимиз лозим. Айнан шунинг учун ҳам фарзандларимизни оилавий ҳаётга ёшликларидан ўргатиб боришимиз, бу борада моддий тарафларига эътибор бериб, маънавий тарафларини унутиб қўймаслигимиз зарур.

«Бахтиёр оила» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу нарсани унутмаслик керакки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу бу дунёда давоми...

9598 21:01 / 16.10.2018
Сунний талоққа хилоф талоқ .бидъий талоқ, дейилади. .Бидъий, ndash .бидъатга мувофиқ, дегани бўлиб, .суннатга хилоф, маъносини англатади. Бидъий талоқ қилган одамнинг давоми...

2339 21:41 / 02.12.2022
Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасида эканини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган. Ҳозир ҳам кўпчилик жамиятларда, ҳатто давоми...

4109 09:00 / 08.04.2025
Бизда турли омиллар сабабли ўтган яқинларни, хусусан отаонани йўқлаб, уларга ортларидан савоб юбориш ниятида таом пишириб, одамларни чорлаш кенг тарқалган. Ҳатто давоми...

4866 18:30 / 04.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021