1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фарзандингизни ҳасадгўйларга ем қилманг!

09:00 / 08.03.2023 4779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Юсуф сурасида шундай марҳамат қилади:

قَالَ يَٰبُنَيَّ لَا تَقۡصُصۡ رُءۡيَاكَ عَلَىٰٓ إِخۡوَتِكَ فَيَكِيدُواْ لَكَ كَيۡدًاۖ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ لِلۡإِنسَٰنِ عَدُوّٞ مُّبِينٞ

«У (Яъқуб алайҳиссалом): «Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир» (Юсуф сураси, 5-оят).

Оятдаги «ўғилчам» сўзига эътибор беринг! Бу сўз ота-онанинг ўғлига бўлган шафқатини англатади. Зеро, мазкур сўз арабларда меҳр-шафқат маъносида қўлланилади. Ўша вақтда Юсуф алайҳиссалом 12 ёшда бўлган (Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ).

Ҳасад ва хиёнатнинг чангали шу даражада кенгки, ҳатто ака-ука орасидаги ришталарни ҳам узишга қодир. (Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ).

Ота: «Фарзандларим мендан ҳам яхшироқ яшаши керак», деган умид билан яшайди. Аммо ака-укалар бундай қилмайди. (Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ).

Зеро, шайтон инсонларни ҳасад ва макр-ҳийла қилишга ундайди. Унинг тузоғига тушиб, фарзандингизни ҳалокатга улоқтирманг! (Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳ).

Ҳасадчи ва ҳийлакорлар ёмонлиги хавф солиб турганда неъматни яшириш жоиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ҳожатларингизни беркитиш орқали Аллоҳдан ёрдам сўранглар! Чунки ҳар бир неъмат соҳиби ҳасад қилингувчидир» (Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ).

Бугун мазкур илоҳий таълимот ва кўрсатмаларга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтожмиз. Зеро, интернет тармоғи ҳасадчиларнинг эътиборини тортишда мисли кўрилмаган имкониятга эга. Бундай ҳасадчилар назаридан фарзандларимизни асрашимиз лозим.

Мазкур оятда ҳатто тушни ҳаммага ошкор қилиш жоиз эмаслиги таъкидланган. Биз эса бутун фаолиятимиз, ҳаётимиз ва оиламизни интернет орқали дунёга ошкор этмоқдамиз!

Юқоридаги оятда неъмат ва яхшиликни ҳатто ака ёки укага ошкор этмаслик ҳақида сўз бормоқда! Биз эса етти ёт бегоналарга оиламиз, хусусан, фарзандларимизни кўз-кўз қилмоқдамиз!

Яъқуб алайҳиссаломдан ўрнак олайлик! Фарзандларимизни ёмон кўзлардан асрайлик! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга кўзларимиз қувончи бўлган фарзандларимизнинг суратини жойлашдан олдин юқоридаги оятни тафаккур қилайлик! Фарзандингизни ҳасадгўйларга ем қилманг!

Аллоҳим! Фарзандларимизни ёмон кўзлардан, ҳасадчиларнинг хиёнатидан асрагин!

Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Дўзах Роббига шикоят қилиб, .Роббим, ичэтим бирбирини еб юборяпти,, деди. Шунда У Зот унга икки нафасга ndash қишда бир давоми...

3611 11:20 / 25.07.2022
Набий соллаллоху алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг қўлида тилла узук кўриб қолдилар. Уни ечиб олиб ерга ташладилар ва .Сизлардан бирингиз дўзахдан бир давоми...

2195 11:16 / 16.10.2024
Учинчи амалАллоҳ таолони доим зикр қилиб юриш. Тилда ҳам, қалбда ҳам, амалда ҳам, ҳолда ҳам Аллоҳнинг зикрини тўхтатмаслик. Зеро, банданинг муҳаббатдан насибаси давоми...

3086 11:00 / 23.01.2021
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтишни ўргатар эдилар.Аллоҳим Албатта, мен Сендан давоми...

1764 13:46 / 10.09.2024