1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Гуноҳларимизни ўчирадиган оддий амалиётлар

19:00 / 07.12.2021 4908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. 60 сония давомида истиғфор айтиш.

Агар 60 сония ичида тинимсиз «Астағфируллоҳ» (Аллоҳдан мағфират тилайман) десангиз, икки юз марта истиғфорга етишингиз мумкин.

2. Кунига юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтиб юринг.

Ушбу зикрни кунига юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) айтиб юрилса гуноҳлар ўчирилиши мумкин. Бундан ташқари суннатни тирилтирганингиз учун ҳам савоб олишингиз мумкин, ИншаАллоҳ.

«Кимки бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпикидек бўлса ҳам кечирилади».

Имом Бухорий ривояти.

3. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни ўқинг.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир) мусулмон шахс Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч нарсага қодир эмаслигини тан олишидир. Инсонда катта куч-қувват бўлмасин, барибир Аллоҳ таолонинг ёрдамисиз ҳеч нарса қила олмайди. Шунингдек, бу зикр ўзи учун қийин муаммога дуч келган одам томонидан айтилиши ҳамда гуноҳ ва тавба қилишимиз учун кечирим сўраш сифати ҳам бор.

Бу дуони бир дақиқа ичида ўттиз-қирқ марта зикр қилса, жаннатдаги қимматбаҳо хазина соҳибига айланиш мумкин.

4. Аллоҳ таолога энг ёқадиган зикрни айтинг, яъни «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил ъазийм»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида тилга енгил ва тарозида оғир ва Аллоҳ таолога жуда севимли бўлган икки калима Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил ъазиймдир (Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман) дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу гўзал каломларни айтишнинг фойда ва афзалликлари сон-саноқсиз, яъни биз уларни ўқиш орқали кўп фойда олишимиз мумкин, жумладан, гуноҳларимиз мағфират қилинади.

5. Салавот айтиш

Ким Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳт васалламга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади ва унинг ўнта гуноҳини ўчиради ва унинг даражасини ўн даражага кўтаради. Аллоҳумма соллли аъала ва барик алайҳ

6. «Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар” дейиш.

«Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» бошқа зикрларга нисбатан Аллоҳ таоло томонидан энг севимли бўлган фавқулодда айтиладиган зикр ва дуодир.

Агар биз бу калималарни айтиш учун камида бир дақиқа вақтимизни ажрата олсак, дунёдан ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ нарсани олишимиз мумкин.

7. Кунига ўн марта Ихлос сурасини ўқиш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки «Ихлос» сурасини кунига ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан қаср қуриб қўяди», дедилар.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизга яхши амалларимизни кўпайтириб, ёмон амалларимизни ўчиришни насиб этсин!

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва .Албатта, мен мусулмонларданман, деган кишидан кўра гўзал сўзли ким борДунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таолонинг давоми...

6848 21:32 / 20.02.2018
Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4020 14:00 / 19.03.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар Маккаи Мукаррамадан ҳижрат килиб Мадинаи Мунавварага ўрнашганларидан кейин намозни жамоат билан адо қилиш давоми...

6876 09:00 / 04.03.2023
1. .Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар,. Духон сураси, 39оят.Илм ва маърифатга молик эмаслар.2. .Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра давоми...

2414 10:39 / 10.03.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021