1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда масжидлар сони 2101га етди!

12:00 / 12.12.2021 2450 pdf Ўқиш режими + -

Қорақалпоғистонда яна битта масжид ўз фаолиятини бошлади

Чимбой тумани «Кенгес» овул фуқаролари йиғинидаги янгидан очилаётган «Юсуф ота» жоме масжидининг қурилиши 2020-йили бошланган эди. Орадан бир йил вақт ўтиб, барча қулайлиқларга эга, ихчам ва атрофлари обод масжид иморати тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли томонидан қуриб битказилди.

11-декабр ушбу масжиднинг очилиш маросими бўлди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов, Чимбой тумани ҳокими А.Тажетдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А. Отеўлиев, масжид имомлари, нураний оқсоқоллар ва «Кенгес» овули турғунлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар сўнги йилларда диний соҳадаги ютуқлар, республикамизда қисқа вақитнинг ичида амалга ошаётган ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар ва ислоҳотлар ҳаққида айтиб ўтди. Масжид қурилишига яқиндан ёрдам берган тадбиркорларга, қурилишчиларга ва овул турғунларига ўзларининг миннадорчилигини билдирди.

Бу иншоот тумандаги 2-масжид бўлиб, бу ерда барча имкониятлар яратилган. Бу масжидда биринчи марта ўқилган жума намозида халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини тилаб дуолар қилинди.

Шунинг билан Ўзбекистонда масжидлар сони 2101 га, Қорақалпоғистонда эса 58 масжидга етди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги 57-масжид шу ойда Қанликўл тумани «Қос жап» овул фуқаролари йиғини ҳудудидан «Атажан хўжа» номи билан иш бошлаган эди.

Янгидан иш бошлаётган масжидларимизни Аллоҳ таоло муборак қилсин. Қиёмат кунига қадар мўмин-мусулмонлар учун хизмат қилишини насиб қилсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қизи ва айни пайтда маслаҳатчиси Иванка Трамп Конгресснинг Вакиллар палатасига сайланган биринчи рўмолли муслима Илҳан Умарни давоми...

3860 10:30 / 21.11.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган .Оламларга раҳмат пайғамбар, номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди. Танловдаги ижодий ишлар давоми...

1916 14:26 / 12.10.2023
Бугун 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун .Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис, ҳамда .Араб тили, фанларидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтмоқда. Бу давоми...

2067 20:06 / 09.07.2019
.Яқин келажакда Москва шифохоналарида мусулмонлар учун намозхоналарнинг сони икки бараварга кўпаяди,, деди Москва шаҳар муфтийси Илдар Аллоутдинов .Москва, шаҳри давоми...

2422 10:05 / 22.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021