1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Йигитнинг попугини пасайтирган Шаъровий

19:08 / 13.12.2021 4568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан: “Мусулмон давлатларидан биридаги тунги клубни портлатиб юбориш ҳалолми ёки ҳаромми?” деб сўрадим.

У: “Албатта, ҳалол ва у ердагиларни ўлдириш жоиз” деди.

Мен ундан: “Агар уларни гуноҳ содир этиб турганларида ўлдирсанг, борадиган жойи нима бўлади?” десам, у “Албатта, дўзах” деди.

Ундан яна: “Шайтон инсонларни (охиратда) қаерга киришларини истайди?” деб сўрасам, у “Дўзахга, албатта” деб жавоб берди. Шунда мен: “Демак, сизлар билан шайтоннинг мақсади бир экан-да! Яъни, одамларни дўзахга киритиш” дедим”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг мусулмон бўлишларини, дўзахдан қутулиб қолишларини қаттиқ истар, шу боис ҳамманинг ҳидоят топишига ҳарис эдилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий хизматкорлари бор эди. (Бир куни) у касал бўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳолидан хабар олгани бордилар. Унинг боши тарафига ўтириб: «Исломни қабул қил», десалар, у олдида турган отасига қаради. Отаси: «Абул Қосимга (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари) итоат қил», деди. У йигит Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетаётиб: «Уни (йигитни) дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ мунозара сўнггида йигитга бундай деганлар: “Инсонларнинг ҳидоят топишларини ва дўзахдан қутулишларини қаттиқ хоҳлайдиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сизларнинг ўртангиздаги фарқни ўйлаб кўр! Сизлар бир водийда бўлсангиз, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа водийдалар”.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ ўша йигитга тунги клубда айшу ишрат қилаётганларни ўлдириш ўрнига, уларни тўғри йўлга чорлаш, ҳидоят устида яшашлари учун ҳаракат қилиш лозимлигини тушунтирмоқчи бўлганлар.

Аллоҳ таоло Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни раҳматига олсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Наҳл асалари сурасида шундай марҳамат қилади ....Унинг қоринларидан шароб асал чиқади,Нега Роббул ъизза қорин сўзини бирлик шаклида эмас кўпликда давоми...

4034 15:00 / 03.02.2021
Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ давоми...

2254 14:43 / 06 январь
Кичкина ўғлимнинг кеча кечқурундан бери мазаси йўқ. Ишдан келсам, ҳамон аҳволи ўзгармаган, бирор натижа сезилмайди. Уни шифохонага олиб боришга қарор қилдим. У давоми...

5020 14:01 / 02.06.2022
. . , . . , . ,. . ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

3368 11:22 / 19.05.2024