1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Араб хаттотлик санъати ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди

15:30 / 15.12.2021 3606 pdf Ўқиш режими + -

Араб давлатларининг таълим-маданияти ва фан бўйича ташкилоти назорати остида 15 та араб давлатлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик юқори баҳоланди. Натижада араб хаттотлиги расман ЮНЕСКОнинг маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Хаттотлик санъати диний матнлардан ташқари, бутун тарих давомида араб тилининг ривожланишида ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Асрлар давомида араб маданияти, урф-одатлари ва диний қадриятларини етказиш ва тарқатишда хаттотлик санъати катта аҳамият касб этади.

Хаттотлик санъати ҳозирги кунда ҳам машҳур бўлиб, рассомлар ва дизайнерлар томонидан турли хил оммавий ахборот воситаларида, расмларда қўлланилмоқда.

Қиролликка ташриф буюрувчилар Нажрон яқинидаги Ал-Ула ва Бир Химада тарихий обидалар, қадимий ёзувлар ва араб матнининг дастлабки шаклларини кўришлари мумкин.

Саудия Арабистонининг Маданият вазири, шаҳзода Бадр ибн Абдуллоҳ ибн Фархон ЮНЕСКО баёнотини шарҳлар экан, шундай дейди: «2020-2021 йилларда Маданият вазирлиги хаттотлик санъати турини сақлаб қолиш устида керакли муҳим ишларни олиб борди. Бу қиролликнинг араб хаттотлиги ва санъатининг глобал маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади».

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мьянмадаги босимлар туфайли Бангладешга кўчиб ўтиб, муҳожиротда яшаётган араканли мусулмонларни ижтимоий ва гуманитар қўллабқуватлаш учун Жаҳон банки томнидан давоми...

2090 15:07 / 11.03.2019
Президент Шавкат Мирзиёев .Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн ndash давоми...

2274 10:44 / 11.06.2024
Янги масжид Хорватия жанубидаги Дубровник шаҳрининг Горжес туманида қурилади, деб хабар беради Total Croatia News.Масжидни икки йилда қуриб битказиш режалаштирилган. давоми...

1941 10:30 / 20.04.2019
Испания, Косово, Россия, Хорватия, Колумбия, Жанубий Корея каби Европа, Америка ва Осиёнинг қатор давлатларидаги маҳсулотларни рўйхатга олиш ташкилотлари давоми...

2616 09:20 / 09.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021