1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Роббимнинг ҳузурида «Ийяка наъбуду»ни айта олмадим

11:20 / 24.12.2021 4586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўн-ўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо олимнинг тавсияларига амал қилар эди. Бир куни имом Қуръон тиловатининг фазилати ҳақида гапирди. Йигитча суҳбатдан жуда таъсирланди. Шу кундан бошлаб, ҳар куни хуфтондан сўнг то бомдодгача ўтириб Қуръонни бошидан охиригача хатм қила бошлади. Кундузлари эса рўзадор бўлар эди. Табиийки, бу риёзат давом этаверганидан унинг соғлигига салбий таъсир қила бошлади. Озиб-тўзиб кетди. Бундан хавотирга тушган йигитнинг ота-онаси, бу қадар ўзини қийнамаслигини сўрашар, у эса уларга парво қилмасди. Ҳар кеча Қуръонни хатм қилишда давом этар эди.

Шундан сўнг улар имом Аҳмаднинг олдига бориб ҳолатни англатдилар. Фарзандларининг соғлигидан хавотирда эканини билдирдилар.

Имом йигитчани чақириб сўради:

- Ўғлим, сен ҳар кеча Қуръонни хатм қилаётган эмишсан?

- Ҳар доим эмас. Қиш кечаларида битираман. Ёзнинг кечалари қисқа бўлганидан хатм қила олмаяпман.

- Офарин! Ўғлим, бугун сен Қуръон ўқиётганингда ёнингда мени ўтирганимни тасаввур қил. Шундай ўқи.

- Хўп бўлади, - деди йигитча.

Эртасига йигитча келди. Имом сўради:

- Хўш? Бугун қанча ўқидинг?

- Устоз, ёнимда сизни тасаввур қилганимдан Қуръонни тез ўқий олмадим. Ўн беш пора ўқидим, холос. Йигитча ҳижолатли эди.

- Яхши, - деди имом. Бу кеча Қуръон ўқиётганингда, ёнингда Жаброил алайҳиссалом тургандек ўқи. Хўпми?

- Хўп бўлади!

Эртаси бомдоддан сўнг йигитча устозининг ҳузурига келди. Устози сўради:

- Бугун қаеригача ўқидинг?

- Устоз, бу кеча Жаброил алайҳиссаломнинг ёнида ўқигандек тиловат қилганим учун, «Оли Имрон»гача ўқий олдим, холос. Бомдод бўлиб қолди.

- Офарин! Имом жилмайди.

- Энди бу кеча Қуръон ўқиётганингда, ёнингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кузатиб тургандек ўқи.

- Хўп бўлади, устоз, -деди йигитча.

Эртасига йигитча имомнинг ҳузурига келди. Имом сўради:

- Бугун қанча ўқидинг?

- Устоз, бу кеча Расулуллоҳнинг ёнларида ўқигандек тиловат қилдим. «Фотиҳа»ни ўқидим. Алиф, Лаам, Миим деб, у ёғини ўқий олмадим. Бомдод бўлиб қолди.

- Офарин! Офарин, ўғлим... Энди бу кеча шундай ўқигинки, оламларнинг Робби сени кузатиб турганини ҳис қил.

- Хўп бўлади, устоз!

Йигитча эртасига имомнинг ҳузурида пайдо бўлди. У жуда ҳаяжонда эди.

- Нима бўлди, ўғлим?

Йигитча деди:

- Устоз, бу кеча ҳеч нарса ўқий олмадим. «Аъузу»ни айтдим. «Басмала»ни ўқидим. «Алҳамду лиллааҳи Роббил аъламийн» дедим. Ҳис қилдимки, оламларнинг Робби мени кузатиб турибди. «Ар Роҳманир Роҳийм» дедим. Лекин, «Ийяка наъбуду»ни айта олмадим. Унинг ҳузурида бу оятни ўқий олмадим. Тонггача бу сўзни айта олмадим. Ичимда шунча қусурларим бор экан, риёкорлик қилиб «Ийяка наъбуду» дея олмадим. «Фақат Сенгагина ибодат қиламиз» дея олмадим. Йигитчанинг кўзлари ёшли эди.

Имомнинг мақсади ҳосил бўлган эди. Ўзи ҳам бундан таъсирланди...

Интернет манбалари асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак давоми...

2466 13:30 / 07.06.2023
Оғир бир жудолик сабаб, таълимидан ғойибона дарс олган домлаларимдан Ёрқинжон қори Фозилжон домлани руҳлари шод бўлишидан умидворликда буларни ёзаяпман. Жудолик давоми...

4684 09:04 / 19.06.2021
Ҳар бир шахснинг ҳаётини ўрганишда у яшаган даврни ҳам ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаёти ва давоми...

1403 16:36 / 28.05.2025
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ донишманд, ҳикматли олим эдилар.Мақтаганни ёқтирмас, барча ишда Аллоҳ таолога суянар, илмга қизиққан кишиларни давоми...

5336 18:15 / 11.03.2022