1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дубай марказида замонавий архитектура намунаси

14:23 / 24.12.2021 2461 pdf Ўқиш режими + -

Гаргаш масжиди Дубайнинг Ал Кавз бизнес тумани марказидаги ижодкорлик ва маънавиятни замонавий архитектура билан уйғунлаштиришнинг мукаммал намунасидир.

Architect news хабарига кўра, яқинда Дубайнинг саноат маркази Ал Кавзда янги масжид очилган.

Dabbagh Architect Company БААдаги биринчи масжидлардан бирининг оператори бўлиб, у аёл киши томонидан лойиҳалаштирилган.

Янги қурилган масжид ташқи гўзалликни ўзида мужассам этган меъморий дурдона ҳисобланади.

Масжид материаллари маҳаллий қурилиш анжомларидан олинган. Бинонинг ташқи кўриниши бетон плиталар ва Уммон тошидан ясалган бўлиб, фасадда салқин ички ва динамик ташқи кўринишни яратадиган тешик мавжуд. Фасад бўйлаб геометрик нақшлар яққол кўриниб туради, деворларига эса бунёдкорлик тимсоли сифатида Қуръон оятлари ёзилган.

1680 квадрат метрлик мажмуада масжид имом-хатиби ва муаззинлар учун махсус шинам хизмат хоналари ҳам жойлашган. Даббаг бинони waho ландшафт архитектурасидан фойдаланган ҳолда қурган. Масжид кўп йиллик қурилиш ишларидан сўнг ёз ойининг сўнги кунларида фойдаланишга топширилган.

Хуршид Маъруф

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
42 ёшли Стивен Жексон Филаделфиядаги .Ибн Усаймин, масжидида ўтказилган маросимда қатнашади. Кейинчалик буни ҳаётидаги унутилмас кунлардан бири деб таърифлайди, у давоми...

2300 14:00 / 01.02.2021
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, пойтахтимизда фаолият юритаётган юртимизнинг бир гуруҳ давоми...

1416 09:41 / 05.08.2023
Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, давоми...

7672 14:50 / 16.04.2019
Буюк Британия Косерваторлар партияси бошқарувчиларидан бири ҳисобланган, собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон мусулмон аёлларга қарата айтилган фикрларидан давоми...

3506 16:00 / 19.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021