1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Саҳиҳ ва заиф ҳадислар

09:00 / 28.12.2021 2562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди: «Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар: «Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки Муслимда зикр қилинмаса, у саҳиҳ ҳадис эмас деб гумон қиладилар. Бу хатодир. Албатта ҳадис саҳиҳ бўлишининг бир неча қисмлари бўлиб, уларнинг кўпини Имом Бухорий ва Имом Муслимлар зикр қилишган. У қисмларни баъзиси Абу Довуднинг сунанларида зикр этилиб, у зотдан бошқасида келмаган. Шунингдек, Имом Термизийнинг сунанларида у қисмларнинг айримлари зикр этилиб, у зотдан бошқада келмаган. Баъзиси Насаийнинг сунанида келган, у зотдан бошқасида келмаган. Уларнинг баъзилари машҳур беш китобда ҳам зикр этилмагану, бошқа китобларда ҳам келган, лекин улар жуда кам. Буни билиб қўйишингиз керак».

Имом Бухорий ва Муслимлардан бошқа Абу Довуд, Насаийларнинг сунанлари ва бошқа ҳадис китобларида заифлари ҳам бордир. Шундай бўлганки, Бухорий ва Муслимларнинг ҳадис китобларидаги айрим ҳадисларни бу заиф ҳадис дея айбловчилар ҳам топилган. Бу ўринда уламолар имом Бухорий ва Муслимга ёрдамга, ҳимояга туришган.

Шунинг учун Ироқий ўзининг «Алфия» асарида шундай баён этади:

-У иккисини айбладилар кўплаб нечалар,

-Кўрмадингми, нусрат берди қанчалар?

Мисол учун Абу Довуд агар саҳиҳ ёки ҳасан бобида бошқа ҳадисни топмасагина заиф ҳадисни ўзининг сунанига киритган экан.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Қирғиз Машраббой ўғли 1850 йили Ўш вилояти Аравон туманида оддий савдогар хонадонида туғилди.Кейинги авлодлари Мулла Қирғиз ҳазратларини Ўшдан давоми...

4278 13:30 / 19.01.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Охирги пайтда .Бозор, бозор иқтисодиёти, сингари сўз ва жумлалар оғиздан тушмай қолди. Ҳамма ўз фикру тасаввурини айтмоқда, давоми...

2841 12:04 / 12.05.2024
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Салоҳиддин Муҳиддиновнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Салоҳиддин Муҳиддинов давоми...

8332 13:28 / 13.12.2017
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий 1114 ҳ.й.нинг 14 шавволида пайшанба куни Деҳлидаги Пухлат қишлоғи Музаффарнагар маҳалласида таваллуд топган.Унинг тўлиқ исми mdash Аҳмад давоми...

5049 22:00 / 27.04.2017